Pay. Iyun 27th, 2019

Kar24.uz

Биз ёзишдан олдин ўйлаймиз

Абзал Ҳусанов: Мухлислар садоқати хонанданинг рекламаси тугагунича

Сайтимизнинг бугунги меҳмони дилбар тароналар соҳиби Абзал Ҳусанов. Умид қиламизки, улар билан ўтказган самимий суҳбатимиз Сизга ҳам манзур бўлади.

-Тасаввур қилинг сиз санъатни тушунмайдиган одамлар билан тўла саҳнадасиз. Шу кезда нима қилардингиз?

-(Ўйланиб) Ҳеч нарса қила олмайман. Чунки менда савиясизларни саҳнадан супириб ташлаш ваколати йўқ.

-Олқиш сиз учун нима?

-Чиройли савол. Олқиш садоқатсизланиб, соҳталашиб бормоқда. Ачинарлиси, халқнинг олқиши кўпроқ енгил қўшиқларга бўлаётгани ва бутун санъаткорлар ҳам оч қолмаслик учун енгил-елпи йўналишга ўтаётгани. Бир ҳақиқатни айтиш керак, энди мухлислар садоқати эса -хонандани рекламаси тугагунича…

-Йиғлатиб-кулдирадиган омил?

-Инсон туғилиши…

-Тасаввур қилинг, сиз ҳаёт аталмуш Автобусдасиз. Айтингчи, сиз қайси умр бекатида тушишни истардингиз?

-(Бироз ўйланиб) Самимият бекатида.

-Нархи қанча “қўшиқларнинг“ айтинг?

-Ҳар хил, асосийси меҳнати сифатига қараб. Ўзим айниқса вазни оғир мазмунли, маҳзун қўшиқларни пойдевор деб биламан. Таронангиз уйчасининг ичида яшаб куйлаш ёқимли…

-Маҳзунликда табассум қилганмисиз?

-Масалан…

-Саҳнада маҳзун тароналарингизни куйлаётганингизда, кўзларида ёш ила тинглаётган муштарийларингизнинг дилларидаги табассумни кўрганингиздаги гўзал табассумни назарда тутмоқдаман-бу БАХТ?

-(Чуқур ўйга толиб) дилларга табассум… Раҳмат сизга. Сезмаган эканман. Жуда ажабтовур савол бўлди.

-Бахтданда бахтлироқ неъмат борми?

-Бу ЖАННАТ!

-Дилбандларингиз хусусида гапириб беринг.

-Ўғлим 21 ёшда. Ҳозирда Тошкент Давлат Консерваторияси 3-босқич талабаси. Ўзим билан бирга ишлайди. Аранжировка қилади. Қизим 18 ёш. Тошкент шаҳар 1-сонли педогогика касб-ҳунар коллежида тақсил олади.

-Юрсангиз ҳам, югурсангиз ҳам етолмайдиган манзилингиз?

-(Бироз хўрсиниб) Ўтиб кетган умрим…

-“МИКРОФОН“ сиз учун нима?

-Микрофон – тингловчилар маъсулияти. Кўпчиликка бера оладиган маънавий озуқангиз бўлмаса уни ушламаган маъқул!

-Раҳмат сизга, “Самимият“ бекатида суҳбат қурганингиз учун!

-Саломат бўлинг. Кар24га ҳам ривож тилаб қоламан.

Kar24 сайти учун махсус Зуҳра ФАЙЗУЛЛАЕВА.

Social media & sharing icons powered by UltimatelySocial