Pay. Iyun 27th, 2019

Kar24.uz

Биз ёзишдан олдин ўйлаймиз

Берунийда“МАЗ” юк автомобили салонида ёнғин

Жорий йилнинг 6 майида Қорақалпоғистон Республикаси Беруний тумани “Бунёдкор” МФЙ ҳудудидан ўтувчи «Тўрткўл-шох» кўчасида ҳаракатланиб кетаётган “Беруний электр тармоқлари корхонаси” АЖга қарашли “МАЗ” юк автомобилининг салон қисмида ёнғин юзага келди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси.

Беруний ЭТК” АЖ корхонаси ходими А.П. ҳайдаб кетаётган “МАЗ” юк автомобилида содир бўлган ёнғинни бартараф этишга 2 та ёнғин ўчириш экипажлари жалб этилган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин зудлик билан бартараф этилган.
Тан жароҳати олганлар йўқ. Ёнғинни тахминий келиб чиқиш сабаби юк автомобилининг ички қисмидаги электр симларида қисқа туташув бўлган.  Айни пайтда моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Social media & sharing icons powered by UltimatelySocial