Pay. Iyun 27th, 2019

Kar24.uz

Биз ёзишдан олдин ўйлаймиз

Бюро Нукусда бир кунда 4 та оилани яраштирди

http://blogtoscano.altervista.org/friends.jpg

Жорий йил май ойи «Алимент ойлиги» муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси Мажбурий ижро бюроси Нукус шаҳар бўлими бир қанча ижобий ишларни амалга оширди.
Бюронинг Нукус шаҳар бўлими ходимлари оилаларга кириб, тарғибот ва ташқивот ишларини ўтказди. Натижада май ойида 43 та оила ярашди.Масалан, фуқаролик ишлари бўйича Нукус туманлараро судининг 2018 йил 8 сентябрь кунги ижро ҳужжатига асосан қарздор М.Мустановдан ўндирувчи С.Калмуратованинг фойдасига тарбиясидаги 3 нафар фарзанди таъминоти учун алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича икки тараф яраштирилганлиги сабабли судга бу ҳақда тақдимнома киритилди.
Шунингдек, Бюронинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ва Нукус шаҳар бўлими ходимларининг саи- ҳаракатлари билан 2019 йил 4 июнь куни Нукус шаҳрида яшовчи Низаматдинов ва Арзиева, Хожанов оиласи яраштирилди ва бахт уйи яна тикланди.

Social media & sharing icons powered by UltimatelySocial