Pay. Iyun 27th, 2019

Kar24.uz

Биз ёзишдан олдин ўйлаймиз

«Дом» қураман деб, 900 млн. 500 минг сўмни «еб» қўйди

Яқинда сайтимизда республикамизда қад кўтараётган кўп қаватли иморатлар қурилишидаги хато-камчиликлар, янги солинган иморатларнинг аҳволи бир йил ичида ночор аҳволга келиб қолиши ҳақида Бош муҳаррир минбаридан туриб баҳо берган эдик. Мана шу танқидий-таҳлилий материалга яна битта далил:

Нукус шаҳрида қурилиш корхонасини очган Ж. Тайиров жиноий йўл билан бойлик орттириш мақсадида қинғир ишга қўл урди, яъни у Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йилдаги «2016-2019 йилларда Нукус шаҳри ва Бериний туманидаги кенг кўламли қурилиш ва ободонлаштириш ишларини янада ошириш ва инфраструктурасини ривожлантириш дастури тўғрисида»ги баённомасига асосланиб, АКБ «Қишлоқ қурилиш банки» Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий филиали билан 10 млрд. 100 минг сўмга шартнома тузади. Шартнома бўйича Ж. Тайиров 2018 йил майида қурилишни якунлаши керак эди. Шу ўртада корхона раҳбари бир нечта ҳисоб фактураларни қалбакилаштириб, ёлғон маълумотлар киритиб, 900 млн. 550 минг сўм пулни ўз манфаати учун ишлатиб юборган, деб маълумот бермоқда «Истиқлол ва қонун» газетаси.

Юридик шахснинг бу қилмиши тезда фош бўлди. Ж. Тайиров қаршисида жиноят иши қўзғатилиб, тегишли жазосини олди.

Social media & sharing icons powered by UltimatelySocial