Pay. Iyun 27th, 2019

Kar24.uz

Биз ёзишдан олдин ўйлаймиз

Иқтидорли ёшлар Хивада жамланишди

Республика ёш ижодкорлар Кенгаши Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда 10-13 май кунлари Хоразм вилояти, Хива шаҳрида ташкил этилган “Ўзбекистон баҳори“ фестивальи старт олди. Назм, наср, публицистика, тасвирий санъат, потография каби йўналишларда республикамизда ижод қилоятган ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган фестивальнинг дастлаб Урганч ёшлар маркази биносида матбуот анжумани ўтказилди.

Анжуманни ёш ижодкорлар Кенгаши раиси Меҳриноз Аббосова очиб берди ва олиб борди. Иштирокчиларни баҳолаш учун республикамизга белгили ёзувчи-шоирлар, рассомлар ва фотографлар ташриф буюрган. Анжуманда “Шарқ юлдузи“ журналис муҳаррир ўринбосари Азиз Саид, “Китоб дунёси“ газетаси муҳаррири Ҳосият Рустамова, ёзувчи Шойим Бўтаев, драматург Нурулла Аббосхонлар сўзга чиқиб фестиваль аҳамияти, ёшлар ҳаётида ижоднинг тутган ўрни ҳақида ўз фикрларини билдиришди.

Меҳриноз Аббосова ўз сўзида бу йилги фестивальда Журналистика йўналишида янгилик қилиб, публицистика, Интернет журналистика ва тележурналистика йўналишларида иштирокчилардан ҳужжат қабул қилинганини таъкидлаб, бу йўналиш бўйича иштирокчиларни баҳолашда журналистлар Элмира Раҳматуллаева, Иқбол Қошшаева, Кун.уз интернет нашри журналисти Илёс Сафаровлар ташриф буюрганини айтди.

Шунингдек, уч кунлик фестиваль жараёнида ёшларга Фаррух Жабборов, Қўчқор Норқобул, шоира Зебо Мирзо, Тасвирий санъат йўналишида Рустам Худайберганов,Отахон Оллабергановлар ҳамроҳлик қилишади.

Иштирокчилар анжумандан сўнг, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Хоразм вилояти Кенгаши қошидаги Комилжон Отаниёзов номидаги ижод марказида бўлишиб, тўгарак аъзолари ижросида хоразмча куй-қўшиқлар тинглашди. Кечки дастурда, танишув, адабий мушоира ва суҳбатлар режалаштирилган.

Фестивальнинг қолган кунлари иштирокчилар йўналишлар кесимида маҳорат дарслари, амалий машқлар қилишади. 12 майда эса, Хиванинг “Ичанқалъа“ музейига саёҳат ва ижодий ишлар намойиши ва ёпилиш маросими режалаштирилган.

Kar24.uz учун махсус Одилбек Латипов, Мадина Хожиева.

Social media & sharing icons powered by UltimatelySocial