Best Valium Online Jum. Iyul 19th, 2019

Курашчилар ғолиб бўлдими?

22-24 февраль кунлари, Венгиряда Юнон-рум кураши бўйича Гран-при турнири ўтказилди. Унда бутун дунёдан йиғилган курашчилар куч синашди. Ўзбекистондан 55 кг вазн тоифасида Илҳом Бахромов Олтин медаль Жавоҳир Мираҳмедов бронза медаль ҳамда 60 кг вазнда Феруз Тўхтаев кумуш медальни қўлга киритди. Юртимиз шарафини ҳимоя қилган курашчиларимиз бу иштироки сабаб Токио Олимпиадасига литсензия учун керакли бўладиган очколарни йиғиб олди.