Pay. Iyun 27th, 2019

Kar24.uz

Биз ёзишдан олдин ўйлаймиз

Номига ўтган қувурлар ёки бир муаммо изидан яна муаммо


Сайт таҳририятига фуқаролардан мурожаатлар қордек ёғилиб келмоқда. Биз қўлдан келганча муаммо ва мурожаатларни ёритиш ва камчиликларни мутасадди идоралар билан ҳал этишга ҳаракат қиляпмиз. Аммо мурожаатларнинг ҳаммасини ҳам ёзишга имкониятимиз йўқлигини ҳам эслатамиз. Чунки бир мурожаатни ҳал қилиш кўп вақт ва ҳаракат талаб этади. Яқиндагина Тўрткўл туманидаги оқова сув қувурлари бўйича мурожаатни ижобий ҳал этган эдик. Мана, яна Тўрткўлдан мурожаат келди. Ўйлаймизки, ушбу муаммо ҳам тегишли тартибда ўрганилиб, ижобий ҳал этилади:

“2017 йил Тўрткўл туманидаги “Пахтакор”, “Нодирабегим”, “Уйғун” кўчаларига сув қувурлари ўрнатилган эди. Фуқаролар ушбу қувурларни уйига ўтказиш учун кўп маблағ сарфлашди. Ёзда керак қувурдаги сув фақат қишда оқса бўладими, иссиқда одамлар сувни узоқдан ташиб олиб келмоқда. Сув учун тўланган пул, ҳавога учиб кетганга ўхшайди. Бундан ташқари, 2018 йил халққа оқова сув “назози” қуриб берилди. Эски “насоз”да далаларимизни суғораётган эдик, янгиси келдию сувдан ўзилдик. Деҳқончилик қиламиз, энди нима қиламиз билмаймиз?!” деб ёзади Зуҳра Алимова.

Сувсиз Тўрткўлни тасаввур қилиш қийин. Чунки у деҳқончилик учун жуда қўлай ҳудуд. Сайт билан ҳамкорликда ишлаётган Тўрткўл тумани ҳокимига миннатдорчилик билдириб, ушбу муаммони ҳам бартараф этишга эътибор қаратишига ишонамиз.

Social media & sharing icons powered by UltimatelySocial