Pay. Iyun 27th, 2019

Kar24.uz

Биз ёзишдан олдин ўйлаймиз

Озодбек Назарбеков Қорақалпоғистонда ёки «Kar24.uz»га эксклюзив интервью


-Олдинги Озодбек Назарбеков билан ҳозирги Озодбек Назарбеков ўртасидаги фарқ қанчалик деб ўйлайсиз?

-Жудаям катта. Ташкилотчилик билан ижрочилик ўртасида катта фарқ бор. Ҳозир кўпроқ ташкилий масалалар, масалан маданият соҳасидаги тадбирларни, катта-катта ишларни олиб бораяпман.

-Сиз 100 фоиз жонли айта оласиз. Яна Сиздан кейинги шогиртларингиздан кимлар 100 фоиз жонли концерт беришга эришади, деб ўйлайсиз?

-Жонли ижро қилиш бу амалиёт, яъни машғулот орқали вужудга келади. Демак, ким бугун машғулот қилаётган бўлса, жонли ижро билан шуғулланаётган бўлса бемалол 100 фоиз жонли ижро қила олади. Лекин ким агар машқ қилмаётган бўлса у одам шуғулланишига тўғри келади. Шогирдларим ичида ҳам бугун бемалол айта оладиганим, ҳаммаси ҳам айта олади. Спортчилар шуғулланмай қўйишса нима бўлади? Бу ҳам худди шундай, машғулот талаб қилади. Доимий шуғулланиб туриш ҳар қанақа ижрочини ҳам жонли ижро қилиш имконини пайдо қилади. Лекин санъаткорларимизни жонли ижро қилолмайди дейиш ноўрин. Улар формага тушиб олиши керак. Агар машғулот қилинадиган бўлса ҳамма санъаткорлар жонли ижро қила олишади. Тажриба, тажриба ва яна тажриба. Унинҳ натижасида ҳамма жонли ижро қилиши мумкин. Машғулот билан белгиланган муддат шуғулланиб туриши лозим.

-Агар санъаткорлар тўйга чақирилмаса Сиз санъатдан воз кечармидингиз?

-Бу саволингизга бошқачароқ жавоб бераман. Мен тўйларни тарк этганман.

-Лекин Сизни ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларингизда онда-сонда меҳмонга борганингизни кўриб қоламиз…

-Меҳмонга боришим мумкин. Лекин олдингидай тирикчилик манбайида қарамайман. Дўстларим, қадрдонларим бўлса, ўзим соғинган пайтларимда ҳар замонда бўлиб турибди. Бу нотўғри нарса деб ўйлайман. Санъаткорларни тўй билан боғланиб фақат тўй борлиги учунгина санъатга қўл уриши ёки шуғулланиши. Менимча бу 100 фоиз нотўғри. Тўғри, мен Сизни тушуняпман. Охирги пайтларда шу мақсаддагина санъатга кириб келаётганлар жудаям кўп. Лекин, мен ишонтириб айта оламанки бизни ёшлигимизда санъатга меҳр қўйган пайтимизда ҳаёлимизни кўчасига ҳам келмаган тўйларга бориб кўп пул топаман деган, мақсад билан кирилмаган. Яъни, бу касбни мен танламаганман, касб мени танлаган.

-Касбингиздаги бахт билан ҳаётдаги бахтнинг фарқи нимада?

-Касбда мутлоқ бахтли бўлиш имкони бор. Лекин ҳаётда мутлоқ бахтли бўлиш имкони йўқ. Ҳаётда барибир “Энг бахтли одамман“ деган инсонни қалбига қўл солсангиз юрагини ҳар четидан тишлаб турган армонлари бор. Демак у инсон мутлақо бахтли эмас. Бахтли одам деганда мен ўзини бахтсиз одам ким деса ўзини бахтли одам эканини англолмаган инсонлар. Инсонда бахтли кунлари кўп аслида. Энг тушкунликда яшаган инсон ҳам агар ҳисоб-китоб қилса, бахтли кунлари бахтсиз кунларидан кўпроқ. Унга виждонан баҳо бериш керак. Ана шуни англамаслик – бахтсизлик.

-Сизни кўпчилик шогирдларингиз Сизни устозим деб тан олишган. Сиз кимларни устозингиз деб биласиз?

-Мен ўзиндан катта ҳамма санъаткорларни устозим деб биламан.

-Сизга муносиб шогирдларингизчи?

-Шогирдларим кўп. Шогирдларга келганда кўпроқ яхшироғи қайси деганда, яхши қўшиқ айтадигани эмас, садоқатлиси деган бўлардим.

-Бизга ажратган вақтингиз учун Сизга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Ишларингизда ривож. Халқнинг меҳридан ҳеч қачон узоқлашманг ва Сизни яна Нукусда кутиб қоламиз!

-Саломат бўлинг! Қорақалпоғистонда шундай сайт борлигидан хурсандман. Сизларга ҳам омад тилайман!

Муборак Мамутова,
Акмал Сиражатдиновлар суҳбатлашди.

Social media & sharing icons powered by UltimatelySocial