Pay. Iyun 27th, 2019

Kar24.uz

Биз ёзишдан олдин ўйлаймиз

#Онлайн: Театрлар спектаклларни кўрсатмоқда

Бугун «Сени куйлаймиз, замондош» шиоридаги театрлар фестивалининг иккинчи куни бошланди. Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида Ўзбекистон давлат драма театрининг «Ер барибир айланаверади» cпектакли намойиш этилди. Унда инсоний туйғулар ва муносабатлар тўқнашуви ва нима бўлганда ҳам ҳаёт давом этиши ҳақидаги ғоялардан иборат.

-Таниқли ижодкорлар иштирокидаги саҳна кўриниши юртимизда театр санъатининг нечоғлиқ ривожланаётганини билдиради. Мазкур спектакл мени руҳлантирди, тушкунликдан чиқиш йўлларини ўргатди, – дейди талаба М.Бегниязов.
Айни пайтда меҳмонлар Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театрида. Бу ерда Самарқанд вилояти мусиқали драма театрининг «Она юраги» деб номланган спектакл тақдимоти ўтказилмоқда. Қадрдан туйғуларга ошуфталар учун марҳамат.

Сражатдинов Акмал.

Social media & sharing icons powered by UltimatelySocial