Pay. Iyun 27th, 2019

Kar24.uz

Биз ёзишдан олдин ўйлаймиз

«Орол» жамоаси сардори барча муҳлислардан кечирим сўраяпти

Оролни ким билади, ким билмайди?! Орол деганда, барчамизни кўз ўнгимизга денгиз келади, нимага футбол жамоаси эмас? Денгиз ўз муҳлисларига эга бўлгани рост, «Орол» футбол ишқибозларининг денгиздек «ортга чекинаётгани” бор гап. Денгизнинг бу йилги «зафарли юришлари» бошланди, яъни унга сув келди! Про-лига босқичларида ўз уйида меҳмонга «Орол»нинг 5:1 ҳисобида ютқазиши «Омодсиз» юришларни бошлаб келмаса бўлди эди. Чунки, 23-апрель куни «Орол»ни Навоийнинг «Иттифоқ» билан ўйини кутиб турибди. Ўз уйида дарвозалари ҳам ёрдам бермаган «Орол» жамоаси сардори Навруз Қайипов билан «Каr24″нинг интервьюси сиз учун махсус.

-Ва ниҳоят, бугун сиз билан суҳбатлашиш бахтига мушарраф бўлдик. Мазкур «Орол» жамоасида қанча вақт мобойнида тўп суриб келяпсиз?
-Эсимда, бу жамоага 2007 йилда кириб келдим. 2007-2010-йиллар ва 2013-2017-йилга қадар жамоада тўп сурдим. Орадаги бир йиллик танаффусдан сўнг жамоага «қайтиш» қилдим. Мана шу қисқа вақтда ўзимни бошқа жамоаларда ҳам тўп суриб, синаб кўриш истаги ҳам бўлди.
-Демак, сизнинг бу футболдаги тажрибангиз 10 йилдан ошибди. Биз учун қизиқарли битта савол: бошқа жамоалар билан «Орол»нинг фарқи нимада?

-«Орол»нинг фарқи, бу қайси лигадаги жамоа эканлигимизга боғлиқ. Масалан, «Орол» жамоасини «Супер-лига» билан таққослашнинг имкони йўқ. Чунки, «Супер-лигa»чилар ҳар тонг футбол билан уйғонишади, футбол билан яшашайди. Жамоанинг кун мавзуси бор, машғулотлари, овақатланиши ўзларининг алоҳида базасида ташкил этилади. Бизда эса, афсуски, бундай «база» йўқ. Бўлганда «Орол»дан ҳам Роналдо, Месси, Марадона, Пеле чиққан бўларди.

-Айтингчи, кунига «Орол»чилар қанча вақт машқ қилади?

-Биз ҳар куни жамоамиз билан бир ярим икки соат машғулот олиб борамиз. Тўғри, бу вақт биз учун жуда кам. Аммо шароит йўқлифи туфайли кам шуғулланишга мажбурмиз.

-«Орол» нима сабаб Ўзбекистоннинг энг кучли жамоалари қаторида эмас? Бунинг сабаби мураббийдами ёки футболчиларда?

-Бу саволга жавоб беришим жуда қийин. Кучлилар қаторида бўлишимиз учун жуда кўп ишланиш керак. (Аниқ жавоб беришни истамади)

-Агар сир бўлмаса қанча моаш оласиз?
-Ўзимни таъминлашим учун етарли моаш. (Кулиб) Бу саволингизга жуда кўп спортчилар жавоб беришдан қочишса керак.

-Жамоа кейинги ўйинга қайси таркибда майдонга тушади?

-«Зомин» билан жавоб учрашувидаги хато-камчиликларни кўриб чиқиб, кейинги ўйинга янгиланган таркибда чиқишни режалаштирмоқдамиз. Ўткан ўйиндаги хатоларни такрорламаслик учун бор маҳоратимизни, кучимизни ишга соламиз.

-«Орол» халқдан нима кутмоқда? Ва нима беришга тайёр?

-Бизни ҳар қандай вазиятда ёлғизлатмай қўллаб турсангиз, биз сизга, албатта ғалабамиз билан жавоб қайтарамиз.

-Ҳаётда шундай ҳолат бўлади ё таваккал қилиш, ёки воз кечиш. Сизда футбол билан боғлиқ шундай ҳодисалар учраса воз кечармидингиз?

-Агар «травма» олиб, кейинчалик футболга ҳеч қандай фойда бермасам, воз кечишим мумкин. Бошқа ҳолатда болаликдаги севган касбимдан кечмайман.

-Футболни ҳаётингиз билан тенг кўришингизга нима сабаб, спортчилар оиласиданмисиз?

-Оилада спорт соҳасининг саҳифаси мендан бошланган. Ёшлигимдан футболни касбим деб танлаганман. Футбол мен учун-мен футбол учун!

-Мураббийларингиз ҳақида ҳам тўхталиб ўтсангиз?

-Биринчи устозим футболга кириб келишимга сабабчи, Баҳодир Ўразимбетов бўлган. Футбол сирларини ўргатиб борган Юлдош Ҳўшжоновдан миннатдорман.

-Ажратган вақт учун ташаккур. Жамоангизга фақат ғалабалар ёр бўлишини тилаб қоламиз!

-Сизларга ҳам ташриф қилганингиз учун раҳмат айтамиз. «Каr24″нинг барча муҳлисларига омад тилайман! Барча футбол ишқивозларидан жамоам ва ўз номимдан про-лигадаги омадсиз юришимиз учун кечирим сўрайман. Биз ҳар доим сиз учун ҳаракат қиламиз.

«Кар24» учун махсус Муборак Мамутова тайёрлади.

Social media & sharing icons powered by UltimatelySocial