Pay. Iyun 27th, 2019

Kar24.uz

Биз ёзишдан олдин ўйлаймиз

Прогресс: Мактаб ўқитувчиси Малака ошириш институти ўқитувчиларига дарс ўтди

Амударё туманидаги 38-сонли мактаб ўқитувчиси Pаъно Авазмуродова Нукус шаҳридаги Ажиниёз номли халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти тингловчилари учун “Хотира ва қадр” мавзусида бир соатлик очиқ дарс ўтказди.
Очиқ дарс жараёнида P.Авазмуродова тингловчиларга ўқувчилар онгида урушнинг даҳшатли оқибатлари тўғрисида, хотира ва қадр ҳақида, ҳозирги тинч ва осойишта ҳаётимизнинг қадри ҳақида кенг тушунчаларни шакллантириш, уларга фаҳрийларни қадрлаш, ота-оналар ва кексалар ҳолидан хабар олиш, ўтганларни ёд этиб, уларнинг қабрларини зиёрат қилиб туриш юзасидан доимий равишда насиҳатлар бериб бориш юзасидан ўз фикрларини баён қилди.


Очиқ дарс якунида P.Авазмуродова тингловчиларнинг кўплаб саволларига жавоблар берди.


А.Жуманиёзов

AmuNews.uz’ни Instagram орқали кузатиб боринг!

Social media & sharing icons powered by UltimatelySocial