Pay. Iyun 27th, 2019

Kar24.uz

Биз ёзишдан олдин ўйлаймиз

Умарбек Рахманқулов: “Бошловчиларнинг ҳам маълумоти йўқлари кўпайиб кетти”

Бизнинг бу галги меҳмонимиз “Қувноқлар ва зукколар” жамоаларини моҳирлик билан бошқарувчи, ҳам журналист ҳам бошловчи, шижоатли ёш талант эгаси Умарбек Рахманқулов.
М.М: Ассалому алейкум, Нукусга хуш келибсиз!
У.Р: Валейкум ассалом хушвақт бўлинг.
М.М: Айтингчи, саҳнадан нима олдингиз ва нима бердингиз?
У.Р: Саҳнани яхши кўрганим учун саҳнадаман. Саҳна учун ҳеч нарсадан кечмадим. Мен саҳнада бошқарувни, маданиятни ўргандим. Нима олдингиз деган саволга келсак, томошабин меҳрини олдим.
М.М: Биз биламиз сиз “ҚвЗ” нинг бошловчисисиз. Нима деб ўйлайсиз журналист билан бошловчини нима фарқи бор?
У.Р: Менинг фикримча, орасидаги фарқ катта. Бошловчи “публика” билан ишлайди, журналист эса ҳам саҳнада, ҳам саҳна ортида ишлайдигани бор. Ҳозирги кунда бошловчиларнинг ҳам маълумоти йўқлари кўпайиб кетти. Агар ўқиган маълумоти бор журналист бошловчилар кўпайса мақсадка мувофиқ.
М.М: Ҳаётта ёзилган ва ёзилмаган қонунлар бор. Сиз шу қонунларга бўйсинасизми ёки ўз қонунингизни яратиб яшайсизми?
У.Р: Қонунларга бўйсиниш у қанақа қонунлигига боғлиқ, Ўзбекистон Республикасидаги қонунларга бўйсиниш бу ҳар бир фуқоронинг бурчи, сабаби жамиятдаги ўрнингни белгилаб беради. Ёзилмаган қонунлар яшаб турган атроф- муҳитга боғлиқ унга ҳам бўйсиниш яхши лекин мен буни қонун эмас балки, “тарз” яни яшаш шаклига қараб ўзингизга мослаштирсангиз ( қонунларга қарши чиқмаган ҳолда) менимча ҳеч қандай қаршилик бўлмайди.
М.М: саҳнани катта бозор деб олсак, сиз унда сотувчисиз, келган ҳаридорларингизга қайси “махсулотингиз”ни ортиғи билан берган бўлар едингиз?
У.Р: Кулгу. Истеъдод, маҳорат хулласи қўлимиздан келган барча нарсани.
М.М: Мухлислар, ўзлари мухлислик қиладиган инсонини ҳар тарафлама баҳолашади. Сизнинг мухлисларингиз сизнинг талабингизга жавоб беришадими? Бугунги мухлисларига фикрингиз.
У.Р: Халқ олдида юрган ҳар қандай инсон мухлисга талаб қўя олмайди. Уларнинг талабига қараб ижодини намойиш этади. Узимга келсак мухлисим бор йўқлигини хали ўзим ҳам билмайман (кулиб). Сахнадаги ижодкорнинг вазифаси ўша мухлис қандай бўлишидан қатъий назар, уларнинг кўнглидан жой топа билиш.
М.М: Мана сиз устоз кўрган журналистсиз, кимни устозим деб тан оласиз?
У.Р: Энг биринчи устозим, деб тан оладиган инсонларим, Олимжон Худойназаров, Даврон Кабулов, Саидолимхон Турдибоев, Миркомил Мусаев. Улар менга ҳар хил устозлик қилишган. Бири бевосита ўргатган бўлса, кўпчилигидан кўриб ўрганганмиз. Мен хозир бу тўрт инсонни яқин олиб гапиряпман аслида, инсонга ҳақиқий устоз бу хаёт, кейинги ўринда инсонларнинг ўзлари сабаби, ҳамма бир-биридан ўрганиб яшайди.
М.М: Мана шу пайтгача келишингизга омадни сабабчи, деб ўйлайсизми ҳаракатми?
У.Р: Мен ҳали қандайда бир даражага етишдим деб ўйламайман. Бу ҳали уммон ичидаги томчи. Мен мақсадимни каттароқ олганман, жаҳон саҳналарига чиқиш ниятимиз бор. Инсон маррани қанча юқоридан олса унга ҳаракат қилиш шунча кучли бўлади. Омад бор жойда меҳнат бор, меҳнат қилган кишига омад кулиб боқади. Қайсидир жой омад, қайсидир жойда меҳнат ёрдам берган. Ҳар сафар саҳнага чиқишдан олдин ойнага қараб, керак бўлса икки ёнғоқни тишлаб нутқимни такрорлайман. Ҳеч қачон ўз устимда ишлашдан тоймаганман.
М.М: Бундан олдин Нукусга келганингиз ҳақида биламиз. Нукус ўзгарибдими?
У.Р: Баланд – баланд бинолар қад кўтараётганини кўриб хурсанд бўлдим. Президентимиз Мўйноққа эътиборини кўриб ҳавас қилади инсон. Ҳамма жойдаги янгиланишлар орасида Нукуснинг борлиги бу ердаги ёшларнинг омади. Кейинги келишимизда албатта, Мўйноққа борамиз.
“Kar24” cайти ижодкорларига омад ва зафарлар тилаб қоламан. Бутун дунё сизларни ўқийдиган эътироф этадиган сайт бўлишингизга тилакдошман. Қорақалпоқ ёшларига ягона тилагим сизларни қувноқлик ва зукколик ҳеч қачон тарк этмасин.

Суҳбатлашган Муборак Мамутова,
“Kar24” махсус мухбири

Social media & sharing icons powered by UltimatelySocial