Pay. Iyun 27th, 2019

Kar24.uz

Биз ёзишдан олдин ўйлаймиз

Фестивальнинг иккинчи куни қандай ўтди?

«Сени куйлаймиз, замондош!» Ўзбекистон театрларининг бешинчи республика кўрик-фестивальининг навбатдаги куни ҳам яхши ташкиллаштирилди. Фестиваль иштирокчилари 11 июнь куни И.В.Савитский номидаги давлат санъат музейига саёҳатга боришди.

Кечки дастурда эса Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида муаллиф Кенгесбай Каримовнинг «Саҳоват боғи» номли спектакльи намойиши ўтказилди. Мархабай Усенов саҳналаштирган мазкур спектакль Ўзбекистон қаҳрамони Алланияз Ўтениязовнинг ҳаётига бағишланган, унинҳ хайрли ишлари, инсонпарварлиги кўрсатиб берилади.

Спектакльда Алланияз Ўтениязовнинг қаҳрамонликлари жонли фактлар билан бадиий ифодаланган. Қаҳрамон амалга ошираётган ишлар Қорақалпоғистон ҳудудидаги глобал муаммоларга қаратилгани билан аҳамиятли. Аммо қаҳрамоннинг бу ишларини амалга ошириш йўлида тўсқинликлар, унинг қилаётган ишларининг моҳиятини ва мақсадини тушунмаган инсонлар асар сўнггига келиб қаҳрамон ишини тўғри баҳолашади.

Драмада эр-хотин, ота ва фарзанд, дўстларнинг бир-бировга деган ишончи, муносабати тасвирланган. Ҳар қандай вазиятда ҳам инсон фақат манфаат эмас, яхшилик кўзлаши таъкидланади. Қаҳрамоннинг «Бойлик – бойлик эмас, руҳий дунё бой бўлмаса» деган фикри ҳам ҳаётий ҳам қатъиятлиги билан аҳамиятли. Умри давомида мактаб, боғча, боғ яратган Алланияз Ўтениязов ҳаётига чизгилар спектакльда етарлича акс эттирилган.

Эслатиб ўтамиз, фестиваль 16 июньга қадар давом этади. Ва имкон қадар намойиш этилаётган спектакльларни кўришга таклиф қиламиз!

Social media & sharing icons powered by UltimatelySocial