Pay. Iyun 27th, 2019

Kar24.uz

Биз ёзишдан олдин ўйлаймиз

«Янги юлдузлар»нинг янгича режалари. ҚВЗ чилар Kar24га интервью берди

Хабарингиз бор, 31 март, 1 апрель кунлар Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида «Баха-ха» йигитларининг «Онлайн кулгу» номли концерти бӯлди. Унга Тошкентдан «Янги юлдузлар» гуруҳи ташриф буюрганди. Улар билан суҳбат қилдик ва қуйида Сизларга тақдим қилаяпмиз.

Толибжон Ҳакимов.

-Авваломбор Сизни Нукусда кўриб турганимиздан хурсандмиз. Биринчи саволим, “Янги юлдузлар” жамоасига қандай қилиб қўшилгансиз?

-Тарихи узун, қизқача айтиб берсам. “Янги юлдузлар жамоаси”га мактабда 7 синфлигимдан бошлаб “Қувноқлар ва зукколар” жамоасида ўйнаганман. Кейин коллежда ҳам дарсларга кирмасдан “ҚВЗ”да юрганман. Тақдир тақазоси билан Тошкент давлат аграр университетига ўртоқларим ўқишга кириб мен киролмай қолганимда факультетлар аро ўтказилган мусобақаларга мени ҳам чақиришган. Чиқишларим етакчиларга ёқиб кейин менга гуруҳ тузиш, “Янги юлдузлар” тарқаб кетган деб чақиришган. Келиб ўртоқларим билан 2014 йил “ҚВЗ” қайта тикланганда саҳнага чиқиб ўйнашни бошлаганман. жамоамизда Муҳаммадали бор у сабаб Нукусда турибмиз. У ҳам магистратурага кириб кейин жамоамизга қўшилиб, мана ҳозир яхши жамоа бўлиб шаклланаяпмиз.

-Асл касбингиз қандай?

-Ўзимни асл касбим санъат. Бошқа соҳаларида ҳам ишлаб кўрганман. Лекин саҳна барибир одамни ўзига тортади. Шунинг учун саҳнага қайтиб ҳозирги кунда актёрлик қилмоқдаман.

-Биламизки, “Браво” жамоасининг концертида ҳам иштирок этгансиз. Нима деб ўйлайсиз, вақт ўтиши билан «Браво»да қоласизми ёки “Янги юлдузлар”дами?

-Иккала жойда ҳам чиқишим мумкин, сабаби “Браво”даги устозларим ҳам қайси бирида чиқишимга қаршилиги йўқ. Ҳохлаган жойда саҳнага чиқишим мумкин.

-Келажакда ният қилган мақсадларингиз.

-Энг биринчи мақсадим халқ таниган, халқни кўнглини олган актёр ёки қизиқчи бўлиш. Иккинчи орзуим “Янги юлдузлар” жамоаси “Миллион”,”Браво” жамоаси даражасига етиб концерт бериб, халқни эътиборини қозонишини хоҳлайман.

-Нукус сизга ёқдими?

-Нукусга гап йўқ, Нукус зўр!

-Биз сизни яна Нукусда кутиб қоламиз, ташрифингиз учун раҳмат!

Шаҳзод Йӯлдошев.

-Биз биламиз, сиз “Янги юлдузлар»ни мусиқа оператори бўлиб ишлайсиз. Бу сизга қанчалик қийинчилик туғдиради?

-“Янги юлдузлар” билан ишлашда қийналмайман. Аксинча улар билан ишлаш осон. Улар яхши темпда ишлашади. Бир-бирини яхши тушунишади. Унча қийинчилик туғдирмайди. Ва ўзимни қизиқишим бўлгани учун ҳам улар билан ишлашда қийналмайман. Менга ДидЖейлик қилиш ёқади. Мусиқа сайқаллаштириш ёқади.

-Нима деб ўйлайсиз келажакда улар билан ишлашни давом эттирасизми ёки ўзингиз гуруҳ тузиш ниятингиз борми?

-Улар билан охиригача бориш ва 2019 йилда мавсум чемпиони бўлишга ҳаракат қиламиз. Ҳаммаси яхши бўлади, Худо хоҳласа.

-Нукусга биринчи келишингизми ва у сизга ёқдими?

-Ҳа ажойиб.

Муҳаммедали Даулетмуратов.

-Муҳаммадали “Янги юлдузлар”га киришингиз қандай бўлган?

-Бошида қийналганман. Тошкентда ҳамма ўзбекча гапиргач, тилим қорақалпоқча бўлгани учун у ерда ҳеч тушунмайди, ўзбекча гапиришга ўргандим. 2011-2012 йиллари Тошкентга “ҚВЗ”да иштирок этиш учун борганмиз. Шунда ўзбекча ўрганганман. У ерда проректор, ректорлар назарига тушиб, барчаси осон бўлиб кетди.

-Асл касбингиз қандай?

-Касбим қишлоқ хўжалиги тўкинлари билан шуғулланаман.

-Бизга қизиқ, шундай қилиб саҳнага чиқиш истеъдоддами ёки омадга боғлиқми?

-Қорақалпоқни ҳар бир ёши истеъдодли, фақат уларга эътибор берилса, уларни ривожланишларига ёрдам берилса, ҳеч ким оёғидан чалмаса ҳамма ёшлар талантли.

-Келажакда қай бирини танлайсиз, касбингизми ёки шу жамоа?

-Иккисини тенг олиб боришга ҳаракат қиламан. Лекин касбимни танлайман. Соҳам бўйича кетаман. Саҳна мен учун ҳобби.

-Сизга ишларингизда омад тилаб, Нукусга қайтишингизни кутиб қоламиз.

-Қайтаман(кулиб).

Муборак Мамутова суҳбатлашди.

Social media & sharing icons powered by UltimatelySocial