Pay. Iyun 27th, 2019

Kar24.uz

Биз ёзишдан олдин ўйлаймиз

Ўқинг, тавсия этамиз: ​​Абитуриентларга тўлов бўйича қўшимча изоҳ берилди

Энг аввало абитуриентлар давлат хизматлари марказлари орқали ҳужжат топширганда ҳеч қандай қўшимча тўлов олинмаслиги ҳақида расман изоҳ берилганини эслатиб ўтмоқчиман.

Демак, тушунишимиз бўйича аввалги йилларда битирган абитуриентлар хоҳ ДХМ орқали, хоҳ ОТМлар орқали ҳужжат топширишидан қатъи назар, улардан фақат бир марта 101 минг сўм тўлов олинади.

Яна қайтараман, бунинг учун шахсан мен хурсандман. Абитуриентлардан қўшимча яна 101 минг сўм тўлов олиш мантиқсиз қарор эди ўзи бу, унга амал қилинмайдиган бўлгани яхши бўлибди, деб хабар беради Х.Худойбердиев.

Аммо афсуски айрим манбаларда тўлов ундирилмаслиги ҳақидаги хабарлардан кейин мени асоссиз маълумот тарқатганликда айблашмоқда. Майли, бунга ортиқча эътибор қилиш шартмас.

Келинг, шунчаки Сиз билан шу масалани муҳокама қиламиз. Фикрларим асосли ёки асоссиз эканлиги ҳақида холис бўлиб, ўзингиз хулоса чиқарасиз.

Пастдаги расмга қаранг: 468-сонли Вазирлар Маҳкамаси қарорининг 2 та жойидан скриншот келтирганман.

1-расм: ВМ Қарорининг 11-бандини таҳлил қиламиз.

Қанча тўлов олинади: энг кам ойлик иш ҳақининг ярим баравари
Нима учун олинади: тест синовларида иштирок этиш учун
Қаерларда тўланади: ОТМларда ҳамда давлат хизматлари марказларида
Тўловлар қаёққа кетади: Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази фаолиятини ривожлантириш жамғармасига

2-расм: Худди шу ВМ Қарори билан тасдиқланган Регламентнинг 11-бандини таҳлил қиламиз (энг қизиғи иккаласи ҳам 11-банд экан).

Қанча тўлов олинади: энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи (эътибор беринг, ярим баравари дейилмаяпти)
Нима учун олинади: давлат хизмати кўрсатилгани учун
Қаерларда тўланади: фақат давлат хизматлари марказлари ҳамда Ягона порталда (90%)
Тўловлар қаёққа кетади: 50 фоизи Адлия вазирлиги ҳузуридаги жамғармага, 10 фоизи Ички ишлар вазирлигининг жамғармасига, қолган маблағлар давлат бюджетига (Ягона портал орқали бўлса, 10% порталнинг ўзига)

Мана, қарорда кўрсатилган 2 та тўловнинг таҳлили.

Гарчи юрист бўлмаганлар ҳам, ушбу 2 та банд бўйича ўзи учун холис хулоса қила олишади, деган умиддаман. Сиз нима дейсиз, бу иккала тўлов битта нарсамиди ёки бошқа-бошқа? Ҳар қандай хулосангизга розиман.

Агар шу таҳлиллардан кейин ҳам «ҳужжатларда йўқ нарсани, асоссиз кўтариб чиқди», деб ўйлаган бўлсангиз, унда чин дилдан узр сўрайман.

Шунингдек, кутилаётган батафсил расмий муносабатда бу масалага ойдинлик киритилса, янада яхши бўлар эди.

Social media & sharing icons powered by UltimatelySocial