Pay. Iyun 27th, 2019

Kar24.uz

Биз ёзишдан олдин ўйлаймиз

Қанликўлда электр тармоғи туфайли ёнғин чиқди

Жорий йил 11 июнь куни Қанликўл тумани «Маданият» МФЙ, «Истиқлол» кўчасида истиқомат қилувчи, 1972 йил туғилган М.А.нинг уйида ёнғин келиб чиқди. Натижада, уй ошхонасидаги мебел ва музлатгич ёнғиндан жиддий зарарланган. Мазкур ҳодиса туфайли уйнинг 116 м2 майдони талофат кўрган. Воқеа жойига иккита ёнғин ўчириш экипажи ўз вақтида етиб борди. Ёнғинга электр симларига кетма-кет электр қурилмаларининг уланиши сабаб бўлган.
Айни пайтда фуқарога ёнғин сабаб етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.
Барчани электр тармоқларига кетма-кет электр қурилмаларини улаш қоидаларига қатъий амал қилишни сўраймиз.

Айбек Абдирахманов,
Қорақалпоғистон Республикаси ёнғин хавфсизлиги бошқармаси катта инженери, лейтенант

Social media & sharing icons powered by UltimatelySocial