Pay. Iyun 27th, 2019

Kar24.uz

Биз ёзишдан олдин ўйлаймиз

Қорақалпоғистонлик ижарачининг ўғирлиги

Е.Т. жуда одмин кўринса ҳам, пиқини ёрган бўлиб чиқди. У Нукус шаҳридаги З.Д.нинг уйида ижарада турди. Яъни у «ҳозирча уйингизда ижарада турай, кейин автомашинамни сотгач, уйингизни сотиб оламан, деб уй эгасининг ишончига киради. Бу ҳақда «Истиқлол ва қонун» газетаси маълумот бермоқда. Е.Т. кўп ўтмай ижара уйидаги «Артель» газ плитаси, «вытяжка», кир ювадиган машинасини ҳеч кимга билдирмай сотади. Натижада, фуқаро З.Д.га 3 млн. 972 минг сўм зарар етказади.

Мазкур ўғирлик жинояти бўйича Е.Т. сўроқ қилинганда, унинг бошқа жиноятлари ҳам фош бўлди. Жиноят жазосиз қолмади.

Social media & sharing icons powered by UltimatelySocial