Pay. Iyun 27th, 2019

Kar24.uz

Биз ёзишдан олдин ўйлаймиз

Қорақалпоғистонлик икки талаба янги тажриба: ёзги дала мактабида

Халқаро ёзги дала мактаби очилди. Хорижнинг ўрмончилик йўналишидаги машҳур олимлари, маҳаллий соҳа вакилларидан ўн кун давомида таълим оладиган 12 нафар иқтидорли талабалар Тошкент давлат аграр университети ва унинг Нукус, Андижон, Термиз филиалларидан жалб этилди. Улар Тошкент вилоятининг Паркент ва Бўстонлиқ ўрмон хўжалигида тажриба алмашади. Хорижлик мутахассисларнинг тоғ ён-бағирлари, жарликлар ва ташландиқ ерларда эрозияга қарши дарахтзорлар барпо этиш ишларини Ўзбекистон шароитида ўрганади. Айни пайтда мазкур ёзги дала мактабида Қорақалпоғистонлик икки талаба ҳам қатнашмоқда. Рустамжон Мадраимов ва Икромжон Сулайманов ўз тажрибаларини алмашмоқда.

БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ваколатхонаси, Ўзбекистон Республикаси ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, АҚШ элчихонаси, Америка ўрмон хизмати ҳамда Ўзбекистон “GREEN WORLD FUTURE (NGO))” нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорликда ташкил этилган ёзги мактаб келгуси йилларда анъанавий ташкил этилади.

Унга талабалар тил билиши, соҳа оид мақолалар эълон қилгани, билим ва салоҳияти билан бошқаларга ўрнак бўлиши борасидаги мезонлар асосида танлаб олингани қайд этилмоқда. 

Бундай ёзги мактаблар келгусида АҚШ билан ҳамкорликда бошқа соҳалар, мевачилик, иссиқхона ташкил этиш каби йўналишларда ҳам ташкил этилиши кутилмоқда.

Халқаро ёзги дала мактаби жорий йилнинг 30 майига қадар давом этади.

Social media & sharing icons powered by UltimatelySocial