Pay. Iyun 27th, 2019

Kar24.uz

Биз ёзишдан олдин ўйлаймиз

Қўлда ароқ ишлаб чиқарган «уддаброн» ишбилармонлар

Тўрткўл тумани «Шорахон» ОФЙда яшовчи У.Собиров ва М.Адамбаев ўзлари истиқомат қилаётган ҳудудда яширин цех қурди, деб хабар бермоқда «Истиқлол ва қонун». Яъни қўлбола спиртли ичимлик ишлаб чиқаришни йўлга қуйди. Шундай қилиб, ноқонуний ичимликлар савдосидан манфаат кўра бошлади. Аммо ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари ушбу вазиятни кўздан қочирмади. Тезкор тадбир давомида цехдан баҳоси 8 млн. 400 минг сўмлик 1086 литр спиртни сотиш учун тайёрлаб қўйгани маълум бўлди. Ишлаб чиқариш мосламалари ҳам топилди.
Мазкур қинғир иш туфайли уларга Маъмурий иш қўзғатилиб, суд томонидан ҳукм чиқарилди.

Social media & sharing icons powered by UltimatelySocial