Chor. Iyun 19th, 2019

Kar24.uz

Биз ёзишдан олдин ўйлаймиз

Қўнғиротда валютафурушлар ушланмоқда

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Қўнғирот тумани бўлими томонидан ноқонуний валюта алмашишни тартибга солиш мақсадида турли тадбирлар ташкил этилмоқда. Жорий йил департаментнинг туман бўлими томонидан 3 та қонунбузарлик ҳолати аниқланди, яъни ноқонуний муомалага киритилган 5700 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олинди.
Масалан, фуқаро Б.Жаббарбергенова туман «Савдо комплекси» МЧЖ ҳудудида вояга етмаган болани ўзига жалб қилган ҳолда 2500 долларни харидорга 21 млн. 50 минг сўмга алмаштириб бераётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинди. Бу ҳақда «Истиқлол ва қонун» маълумот бермоқда.
Фуқарога жиноят иши қўзғатилиб, суд томонидан қонуний жазо қўлланилди.

Social media & sharing icons powered by UltimatelySocial