Pay. Iyun 27th, 2019

Kar24.uz

Биз ёзишдан олдин ўйлаймиз

Ҳабиб Нурмагомедовнинг кейинги жанги қачон бўлиши маълум бўлди

Нурмагомедов Зубайра Тухугов ва Абубакар ринга қайтадиган бўлса, сентябрь ойида жанг ўтказишини маълум қилди.

UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовнинг агенти Али Абдель-Азиз жангчининг шу йилги режалари ҳақида сўзлаб берди, деб хабар қилди ESPN

“У менга алоҳида топшириқ берди. У менга 7 сентябрда жанг ўтказишни хоҳлашини айтди, кейин декабрда. Агар Джорд Сент-Пьер UFC билан ўз ишини ҳал қилса – яна бир жанг ўтказамиз”, – деб таъкидлади Абдель-Азиз.   

Бундан аввал Нурмагомедов агар Зубайра Тухугов ва Абубакар ринга қайтадиган бўлса сентябрь ойида жанг ўтказишини айтганди. Чунки улар Ҳабиб деб четлаштирилганди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 29 январь куни АҚШнинг Невада штатида Атлетика комиссиясининг UFC 229 жанг оқшомида юз берган жанжал юзасидан суд эшитуви бўлиб ўтди.

Комиссия қарорига кўра, жанг оқшомида жанжал уюштирган Ҳабиб Нурмагомедов 9 ойга жанглардан четлатилиб, унга 500 минг доллар миқдорида жарима тўлаш мажбурияти юклатилган эди.

Шунингдек, Ҳабибнинг амакиваччаси Абубакар Нурмагомедов ва унинг дўсти Зубайра Тухугов ҳам 1 йилга четлатилиб, уларга 25 минг доллардан жарима тўлашлари белгиланган эди.

Social media & sharing icons powered by UltimatelySocial