Pay. Iyun 27th, 2019

Kar24.uz

Биз ёзишдан олдин ўйлаймиз

Берунийдан гапирамиз: Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбар


Беруний тумани хокими А.Сапарбаев 2019 йил 9 май куни туманда янгидан ўрнатилган Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбар қўйиб, тинчлик учун, авлодлар келажаги учун жон фидо қилган юртдошларимиз хотирасига ҳурмат бажо келтирди. Мотамсаро она сиймосида урушинг барча дарду ташвишлари, мудҳиш оқибатлари мужассам. Чунки эл-юрт ҳимоячиларини вояга етказган ҳам, урушнинг азоб-уқубатларини энг кўп тортган ҳам муштипар оналар.

9 май – “Хотира ва қадрлаш” куни шу осуда ҳаётнинг қадрига етишга, барча халқлар билан дўст ва ҳамкор бўлиб, ёруғ келажак бунёд этишга даъват қилади. Ушбу сана муносабати билан турли  идоралар, жамоат ташкилотлари вакиллари ҳам Мотамсаро она ҳайкали пойига гуллар қўйди. Ушбу сана муносабати билан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Беруний тумани Кенгаши тамонидан шараф ленталари тарқатилди. Бу ерга келган ёшлар ота-боболари, бугунги ёруғ кунлар учун фидо бўлган инсонларни ёд этиб, тинчлик қадри ва аҳамияти ҳақида хулосалар чиқарди.

Social media & sharing icons powered by UltimatelySocial