Pay. Iyun 27th, 2019

Kar24.uz

Биз ёзишдан олдин ўйлаймиз

Журналист суриштируви: Нукусдаги ихтисослашган олимпиа резервлари мактаб интернатида мажбурий пул йиғиляпти (ми?)


Таҳририятимизга Нукус ихтисослашган олимпиа резервлари мактаб интернати ўқувчиларининг турор жойида ҳар ой 15 минг сўмдан пул йиғилаётгани ва бу қонунга хилофлиги ҳақидаги шикоят мурожаатнома келиб тушди. 360 нафар ўқувчи истиқомат қиладиган мазкур мактаб ётоқхонасидаги бу бесабаб йиғимлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 августдаги 660-сон қарорига қарама-қарши бўлиб, ҳужжатда турор жой учун ҳеч қандай пул талаб этилмаслиги ҳақида ёзилган.  

“Мактаб интернати директори Азамат Турданов ётоқхона коменданти Р. Қалимбетов билан ўзаро тил бириктириб, йиғимларни ўзлаштирмоқда. Ҳар ой тушган маблағнинг қаерга кетаётгани номаълум. Турор жойда эса умуман шароит йўқ. Биз тарбиячилар 600 минг сўм ойлик оламиз. Ваҳолангки, 2019 йил қарор бўйича моашимиз кўпайган бўлиши керак эди. Тегишли жойга бориб, ойликни ҳисоблатсак, биз 1 млн. 300 минг сўм олишимиз керак экан. Қаерда шунча пул? Ҳозир мени А. Турданов ишдан бўшатмоқчи. Уйда 3 нафар фарзандим бор. Биттаси туғма ногирон. Агар ишдан кетсам, ким уларга қарайди?” – деб ёзади тарбиячи Гулмира Уразбаева.

Kar24.uz cайти мурожаат асосида мактаб интернатига бориб суриштирув олиб борди. Ётоқхонадаги ўқувчилардан бесабаб йиғимлар ҳақида сўралди. Улар “ҳеч қандай мажбурий йиғим бўлмаяпти”, деб бизга ҳам оғзаки, ҳам ёзма тилхат берди. Мухбирларимиз огоҳлантирмай бориб, хоналарга кириб ҳам чиқди. Аммо ҳеч ким бизга мажбурий йиғимлар хусусида лом-мим демади. Мактаб интернати директори ва тарбиячи ўртасидаги муносабатлар ҳақида ҳам ҳамкасбларидан сўралди. Бироқ улар ҳам берилган далилларни инкор этди. Интернат директори А. Турданов эса Г. Уразбаева бош тарбиячи бўлиб сайланмай қолганлиги боис шундай машмашаларни ўйлаб топяпти, деб маълумот бермоқда.  

Журналист “комиссия” эмас, аммо жамоатчилик фикрини шакллантирувчи куч, воситачи. Мурожаат эгасининг ойлик масаласидаги эътирозларини тегишли идоралар, албатда қонуний кўриб чиқиб, жавоб беради, деб ишонамиз. Мактаб интернати директори ҳам тарбиячининг ногирон фарзанди бор эканини ҳисобга олиб, ишдаги камчиликларни, муносабатлардаги муаммоларни бартараф этишда ўзи бош бўлади, деган ўмиддамиз. Чунки Азамат Турдановни халқимиз ишнинг кўзини биладиган ташкилотчи, миллат фахри сифатида билади ва ҳурмат қилади.

Social media & sharing icons powered by UltimatelySocial