Pay. Iyun 27th, 2019

Kar24.uz

Биз ёзишдан олдин ўйлаймиз

Азамат Турданов: “Спортчиларимиз Айрим спорт турида озгина талабга жавоб бермаслиги мумкин. Аммо бу миллий курашда эмас”


У биринчи Президент И. Каримов билан учрашди. Ўшанда давлат раҳбари унга “Қани, ўғлим. Тила тилагингни, мендан нима хоҳлайсан”, дея изм берганди. Ўшанда кўпчилик бу йигит бирор моддий ёки маънавий рағбат сўраса керак, деб ўйлагани рост. Аммо вазият умуман бошқача бўлди: “Сиз соғ бўлсангиз бас, менга ҳеч нарса керак эмас”, деди қорақалпоғистонлик спортчи. Шунда одамлар “ана мард йигитнинг гапи, яша”, деб тиззаларига ургани ҳам бор гап эди.

Бировлар бор, ўзини яхши кўрсатиб ёки кимнингдир назарига илинишдан бошқа дарди йўқ. Майли, унда истеъдод бўлсин, агар манфаат учун яшайдиган бўлса у, узоққа чополмайди, халқ ундай кимсаларни яхши кўрмайди ҳам. Сайтимизнинг бугунги меҳмони ҳеч кимдан манфаат кутмай, ютуқлар изидан қувмайдиган спортчи – Азамат Турданов. Ҳозир у Нукус спорт коллежи директори.   

М.М: “Спорт касб эмас, эрмак”, дейишади. Бу гап қанчалик ҳақиқат? Азамат Турдановнинг асл касби қандай?

А.Т: Спорт-касб, буни инкор қилиш беманилик. Асосий касбим – спорт. Миллий кураш – миллий ғурурим менинг. Кичкина вақтимдан машҳур палвонлардек бўлиш «кумер»и билан яшаганман. Мана шу курашдан Жаҳон чемпиони даражасига эришдим. Мени алқаб, дунё чемпиони қилган спортни қандай касб эмас, дейишим мумкин?!

М.М: – Раҳмат. Келинг, шу ўринда ютуқларингиз ҳақида ҳам тўхталсангиз. Балки биз билмаган ҳаёт ва спортдаги мувафаққиятларингиз ҳар бордир?

А.Т: 2004 йилдан буён катта спортдаман. Шу йили Ўзбекистон чемпионатида ғолиб бўлиб, ёшлар ўртасида Осиё ва Жаҳон чемпионатига йўлланма олгандим. Бир неча марта чемпион ҳам бўлдим. Ўзбекистонда сараланма гуруҳ «капитани» ҳам бўлганман. Мана бугун ўқувчиларнинг мураббийиман.

Ҳаётда қишлоқнинг боласи сифатида Президентлар билан учрашдим. Биринчи Президентимиз И.Каримов ва Шавкат Мирзиёев билан спорт ҳақида суҳбатлашиш мен учун бахт. Бу юртимизда спортнинг сиёсат даражасига кўтарилганлигини англатади.

М.М: Шундай фурсатлар ҳам бўлиши мумкинми, спортни тарк этиш ёки унга таваккал билан содиқ қолиш? Сиз учун спортда яшаш имконсиз бўлиб қолса нима қиласиз?

А.Т: 2007 йил катта спортдан катта жароҳат олгандим. Шунда спортни ташлаб, бошқа соҳа кўчаларида кўп юрдим. Аммо пешонага спорт ёзилса, ундан қочиб қутилиб бўлмас экан. Спортга насибамизни сочган эканми, унга яна қайтдим. Спорт нафақат танани, балки маданиятни ҳам тарбиялар экан.

М.М:  Бугунги қорақалпоқ спортчиларида қандай муаммо ва камчиликлар бор?

А.Т: Қийин экологик вазиятда ҳам ўзини дунёга танитаётган спортчиларимизнинг борлиги шодлик. Айни дамда хитойлик спортчи қора тер бўлиб, залда машғулот ўтаётган бўлса, бизникилар бошқа уй, иш ташвишлари билан аввора. Шунга қарамай, медалларни бўйнларидан ечаётгани йўқ. Айни пайтда мураббийларимизда камчиликлар борлигини эътироф этиш керак. Чунки аксар мураббийларда профессионаллик ҳалиям етишмайди. Дунёда мураббийларга талаб юқори бўлмоқда. Шунинг учун баъзи мураббийларни қайта ўқитиш керак, назаримда. Бугун бизга Олимпиада чемпионлари етишмаяпти. Оз қолди: Токиода ўтказиладиган Олимпиадада кўзи ёниб турган спортчиларимиз албатта ғолиб  бўлади. Бунинг учун чекка қишлоқларда ҳам имкониятлар яратилган.

М.М:  Демак, фикрингизча, бугунги кун спортчилари талабга тўла жавоб беради? Шундай демоқчимисиз?

А.Т:  Албатта.
Айрим спорт турида булиши мумкин Аммо бу миллий курашда эмас. Дзюдода Шарафитдин Балтабаев Осиё чемпионатида иккинчи ўринни эгаллади, Одилбек Жусипбаев сузиш бўйича 9 марта олтин медални қўлга киритди. Ана сизга натижа, мана сизга талабга жавоб беришлик.

М.М:Азамат Турдановга шогирдликка тушаман деган ёш авлодга қандай шартлар ва талаблар қўйилади?

А.Т: Омадимиз келиб, бошлаётган катта лойиҳамиз амалга ошса, ҳаммаси яхши бўлади. Ҳозир давлатга Азамат Турдановнинг самбо мактабини очиш таклифи киритилган. Бу мактабда самбодан бошқа ММА спорт тури бўйича ҳам ёш авлодни тарбиялаб чиқаришни режалаштиряпмиз. Бунинг учун дастлаб мактаб ўрнига эга бўлиши керак. Менга шогирдликка келаман деган ёш авлодга эшигим очиқ, улардан моддий манфаатдорлик кутмайман, фақат мен берган топшириқларни вақтида бажарса, маъсулиятни ҳис етса бас.

М.М: Ҳозир хам спорт билан шуғилланасиз, тўғрими?

А.Т: Ҳали катта спортни тарк етмадим, ўзимни чемпионатда синаб кўриш мақсадим бор. Йил охирида ўз имкониятимни имтихондан ўтказаман. Кўрасиз. (Кулиб)

М.М: Сиз билан суҳбатда адабиётга қизиқишингиз ҳақида айтгандингиз, айтингчи, қайси ижодкорларнинг асарларини севиб ўқийсиз?

А.Т: Мусобақага чиқмасдан аввал А.Орипов, Қорақалпоқнинг “саҳро булбули” бўлган И. Юсуповнинг асарларини севиб мутола қиламан. Чунки, бу инсоннинг ижодий ишлари йигитга ғурур бағишлайди. Хозир бу инсоннинг ижодидан хонанда Махсет Ўтемуратов маромига етказиб, ўз қўшиқларини халққа ином етмоқда. Айни пайтда “Оғабий” китобини ўқияпман.

М.М: Ҳар доим ҳам ҳаёт “Париж йуллар”и каби текис бўлмайди, айтингчи агар сизда ҳаммасидан воз кечишга тўғри келса ўзингизга қайси бир сўз билан куч берасиз?

А.Т:  Сабр… Ҳар қандай вазиятда шу сўз куч беради.

М.М: Азамат Турданов нимадан қўрқади, яъни “фобия”нгиз?

А.Т: Гап –сўздан.

М.М: Ҳаётингизни бозор деб олсак, сиз унда сотувчисиз, келган харидорларингизга нимани ортиғи билан берган бўлардингиз?

А.Т: Маслаҳатимни.

М.М: Спортдаги бахт билан ҳаёттаги бахтнинг фарқи қандай?

А.Т: Суҳбат қуриб ўтирганимизнинг ўзи бир бахт. Оилам тинч бунинг ўзи бошқача бир бахт. Мусобақаларда ютиб, байроғимни кўкларга кўтарганда, устозим табриклагани мен учун спортдаги энг катта бахт.

М.М: Кимни устозим, деб тан оласиз, яъни қайси устозга муносиб шогирдсиз?

А.Т: Биринчи мураббийим Полат Дошимов, катта спортта Сансизбай Юсупов ўз билимларини ўргатиб келмоқда.

Сайт таҳририяти ишларида фақат мувафаққият тилайман. Олдаги ишларингизга омад! Дунё тан оладиган сайт бўлишингизга тилакдошман. Қанча қийнчилик бўлса ҳам, бу касбдан воз кечманг! (маслахатим). Спортга ишқибоз ёшлар ҳеч қачон меҳнат қилишдан чарчаманг, бизнинг эшигимиз сизларга ҳар доим очиқ.

Суҳбатлашган “Kar24” учун махсус:

Муборак Мамутова

Social media & sharing icons powered by UltimatelySocial