Pay. Iyun 27th, 2019

Kar24.uz

Биз ёзишдан олдин ўйлаймиз

Халқаро турнирда накаут ва накдаунлар ҳам бўлди


Иккинчи марта бокс бўйича Халқаро спорт устози Алибек Крабаевнинг соврини учун халқаро турнир Нукусда ўтказилди. Унда 200 нафар спортчи қатнашди.

Турнирни Нукус олимпиа резервлари мактаб интернати директори, спортчи А. Турданов очди ва спортчиларга омад тилади.

Мусобақага Қорақалпоғистондан 80 га яқин спортчи 5 вазн тоифаси бўйича рингга кўтарилди. 4 кун давом этган турнирда ғолиблар аниқланди. Накаут ва накдаунларга бой бўлган мусобақа совриндорлари тақдирланди.

Маълумот учун, ушбу халқаро беллашувга қўшни Қозоғистон Республикасидан ҳам боксчилар ташриф буюрди.  

Social media & sharing icons powered by UltimatelySocial