Pay. Iyun 27th, 2019

Kar24.uz

Биз ёзишдан олдин ўйлаймиз

Қорақалпоғистонлик фуқаро 18 дона қадимий тангани олиб кетаётганда ушланди. Тангаларнинг ёши 2-2,5 асрга тенг


Божхона ходимлари маданий бойликларни бошқа давлатларга олиб чиқиб кетиш ҳолатининг олдини олмоқда. Яқинда Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси “Қорақалпоғистон” темир йўл чегара божхона пости ходимлари “Қорақалпоғистон” темир йўл станциясида хорижга кетаётган йўловчи поездини божхона кўригидан ўтказди. Натижада, ушбу поезд йўловчиси фуқаро А. А томонидан мамлакатимиз ҳудудидан ноқонуний тарзда олиб чиқилаётган,  18 дона қадимий тангалар тўхтатиб қолинди, деб маълумот бермоқда Давлат божхона қўмитаси.

Таъкидлаш лозимки, мазкур тангаларни фақат биттаси 100 йил илгари зарб этилган бўлса, қолганларини қадимийлиги 2-2,5 асрдан ошган. Шунингдек қадимий тангаларнинг бири эски араб ёзувида ва иккинчиси эса эски хитой ёзувида зарб қилинганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

Шу ўринда савол туғилади: Хўш, ушбу қадимий тангалар Қорақалпоғистоннинг қаеридан, қандай олиб чиқиб кетилмоқда?

Social media & sharing icons powered by UltimatelySocial