Pay. Iyun 27th, 2019

Kar24.uz

Биз ёзишдан олдин ўйлаймиз

20 ёшга Нукус туманидан 1 гектар ер

«Ёшлар ойлиги» доирасида Ёшлар иттифоқи Нукус тумани Кенгаши ҳамда Нукус тумани ҳокимлиги, туман прокуратураси, Халқ қабулхонаси туман бўлими, туман Солиқ инспекцияси, «Ёшлар келажагимиз» фонди туман филиали ҳамкорликда маҳаллалардаги ишсиз ёшларнинг мавсумий бандлигини таъминлаш, уларни томорқадан мақсадли фойдаланишга, қўшимча даромад топишга йўналтириш мақсадида Нукус туманидаги «Бақаншақли» ОФЙ ҳудудидаги туман захира ерларидан 20 нафар уюшмаган ёшларга бир гектардан ер майдони ажратилиб берилди, деб хабар бермоқда Индира Мамбетназарова.
«Ҳар бир ёшга бир гектар» лойиҳасига асосан ёрдам тариқасида ажратилган ер майдонларида шудгорлаш ишлари амалга оширилди. Энди ҳар бир ёш 1 гектар ердан оиласи учун қўшимча даромат олади.

Social media & sharing icons powered by UltimatelySocial