Pay. Iyun 27th, 2019

Kar24.uz

Биз ёзишдан олдин ўйлаймиз

«Миллий пишириқлар» ошхонасида ёнғин келиб чиқди

8-май куни Нукус шаҳри «Қорақалпоғистонннинг 60 йиллиги» кўчасидаги «Миллий пишириқлар» ошхонасида ёнғин келиб чиқди.
Ёнғин кундузи соат 17:05ларда келиб чиққан бўлиб, ўша пайти овқатланиш будкасида хайриятки, ҳеч ким бўлмаган. Аланга Қорақалпоғистон Республикаси Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан 13 дақиқада ўчирилган, деб маълумот бермоқда «Нукус қаўипсиз қала».
Қорақалпоғистон Республикаси Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси катта муҳандиси Абдураҳмонов Ойбекнинг бизга берган маълумотига кўра, ёнғин сабаби электр симларининг қизиб кетиши бўлган.

Social media & sharing icons powered by UltimatelySocial