Журналистик суриштирувИнтервьюМақолаларПост хабарФотофактЯнгиликлар

Бўш иш ўринларини яшириш жавобгарликка сабаб бўлишини биласизми?

Секин-аста карантин чекловлари ҳам бекор қилинмоқда. Мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий жабҳаларида доимий тарзда иш олиб борилиши кўзланган. Бу дегани, эндиликда кўплаб иш ўринларига ишчилар керак бўлади. Пандемия сабаб кўпчилик ишидан айрилган ва эндиликда иш излаш билан овора ҳадир балки. Шу ўринда иш берувчиларга бўш иш ўринларини яшириш қандай қонуний жавобгарликка олиб келинишини айтиб ўтсак, фойдадан ҳоли эмам.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 229-моддасига кўра, бўш иш ўринларини (вакант лавозимларни) яшириш, бўш иш ўринлари (вакант лавозимлар) ёки ҳар бир ходим бўшатиб олиниши кутилаётганлиги тўғрисидаги ахборотни ўз вақтида тақдим этмаслик, иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармасига ажратмаларни тўлашдан бўйин товлаш, мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан йигирма беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
 
Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилган бўлса, мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.        

Б.Икметуллаев,
Тахиатош тумани Aдлия бўлими бош маслаҳатчиси                                   

You may also like

Comments are closed.