Журналистик суриштирувИнтервьюМақолаларПост хабарФотофактЯнгиликлар

Қорақалпоғистонда 3 ёшли укасини ўлдирган 15 ёшли қизга суд ҳукми ўқилди


Қорақалпоғистон Республикаси Тахиатош туманида 3 ёшли ўгай укасини бўғиб ўлдирган 10-синф ўқувчиси В.А.га суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, 22-январь куни соат 18:40 ларда, уйида онаси ва ўгай отаси йўқ пайтида В.А.нинг олдига 2016-йилда туғилган ўгай укаси С.А келади ва бирга ўйнашни сўрайди. Кўпдан буён аламини ичига ютиб юрган ўсмир қиз ўгай укани аввал қўллари билан уриб, оёғи билан тепкилайди. Сўнг каравот устига ётқизиб бўйнини қўллари билан, кейин шу ерда ётган оқ рангли металл сим бўлаги билан бўға бошлайди. Сим қўлида турмаганлиги сабабли аёллар рўмоли билан бўғади.

3 ёшдаги болакай бу ҳаракатларга фаол қаршилик кўрсата олмайди ва ҳушини йўқотиб чалажон бўлиб қолади. Қиз укасининг ўлганига ишонч ҳосил қилиш мақсадида унинг нафас олиш йўлларига ҳаво келтирмаслик учун юзини 15 минутгача ёстиқ билан босиб туриб, ўта шафқатсизлик билан қасддан ўлдиради.

Аввалига қиз укасининг ўлими қандай содир бўлганини яширган. Фақатгина суд-тиббий экспертизаси орқали келтирилган далиллардан кейингина тан олган.

Вояга етмаган В.А.га Жиноят кодексининг 85-моддаси 2-қисмининг «в» банди (ўта оғир жиноят учун озодликдан маҳрум этиш)га асосан 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Жазо тайинлашда у жиноятни вояга етмаган 15 ёшда содир этганлиги, аёл киши эканлиги, муқаддам судланмаганлиги, дастлабки ва суд терговларида айбига тўлиқ иқрор бўлиб, чин кўнгилдан пушаймон эканлиги, жиноят содир этишига оиладаги оғир шароит, хусусан, унинг онаси билан ўрталарида келиб чиққан келишмовчилик, онасининг ва ўзининг яшаш тарзидан қониқмаслиги, онаси болаларини давлат тарбиясига топшириб қўйиб, ўғлига кўпроқ эътибор бериб, уни яхши кўриши, ўзи ёшлиги сабабли ҳаётни тушунмасдан онасига аччиқланиб, унинг уч яшар ўғлининг умрига қасд қилганлигини ҳисобга олинган.

You may also like

Comments are closed.