Журналистик суриштирувИнтервьюМақолаларПост хабарФотофактЯнгиликлар

Тўрткўлда фуқаро яхна чой идишига гиёҳвандлик воситаларини яширди

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунбузилишига қарши курашиш бўлими томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Давлат Хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар Вазирлиги ходимлари билан ҳамкорликда кенг қамровли гиёҳванд воситалари ноқонуний айланишининг олдини олиш мақсадида олдиндан олинган маълумотлар асосида Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткул туманида тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида “Тошкент-Нукус” йўналишида А-380 автотрассасида фуқаро А.А бошқарувидаги “Isuzu” русумли юк автотранспорт воситаси тўхтатилиб кўздан кечирилганда, кабина ичида полиэтилен пакетга солинган 2 дона яхна чой идишларида хуфиёна тарзда яширилган полиэтилен пакетга ўралган ҳолда 75 конвалюта жами 746 таблетка “ТРАМАДОЛ Ланнахер 50 мг.” ёзувли таркибида гиёҳванд модда мавжуд дори воситалари борлиги аниқланди.
Тезкор тадбир давомида ушбу гиёҳвандлик моддалари фуқаро Р.Р.га тегишли эканлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда .

You may also like

Comments are closed.