Журналистик суриштирувИнтервьюМақолаларПост хабарФотофактЯнгиликлар

Онлайн:ЎзМТДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашининг учинчи Пленуми ўтказилмоқда

Айни пайтда Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашининг учинчи Пленуми Zoom дастури орқали видеоконференc алоқа тарзида ўтказилмоқда.

Унда партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси Т.Романов, Ижро қўмитаси аппарати бошлиғи Л.Абдимуратов, Ижро қўмитаси аппарати бош ҳисобчиси Қ.Прекеев ва партиянинг туман, шаҳар Кенгашлари раислари, Халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашлари Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси депутатлар гуруҳлари раислари ҳамда яқинда сайланган «Ёшлар Парламенти» аъзолари иштирок этмоқда.

Пленумда Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашининг 2020 йил биринчи ярим йиллигида амалга оширилган ишлар якуни ва иккинчи ярим йилликдаги ишларнинг асосий йўналишлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгашидаги Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси фракциясининг жорий йил биринчи ярим йиллигида амалга оширилган ишлар якуни ва иккинчи ярим йилликдаги ишларнинг асосий йўналишлари муҳокама қилинмоқда.

You may also like

Comments are closed.