Журналистик суриштирувИнтервьюМақолаларПост хабарФотофактЯнгиликлар

Онлайн: «Қонун ижодкорлиги фаолиятининг асослари» мавзусида маҳорат дарси ўтказилмоқда

Айни пайтда Ўзбекистон “Миллий тикланиш“ демократик партиясидан сайланган Олий Мажлис Қонучилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар Парламенти аъзолари иштирокида «Қонун ижодкорлиги фаолиятининг асослари» мавзусидаги маҳорат дарси онлайн тарзда ўтказилмоқда.

Онлайн мулоқотни Ўзбекистон “Миллий тикланиш“ демократик партияси Марказий кенгаши раиси ўринбосари Фируза Хатамжановна очиб берди.

Бугунги маҳорат дарсида бир нечта мавзуларда муҳокамалар олиб борилади. Жумладан, “Ёшлар парламентаризми: Ўзбекистон ва жаҳон тажрибаси“, “Янги таҳрирдаги “Таълим тўғрисида“ги қонун лойиҳаси ҳақида“, “Янги таҳрирдаги “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида“ги қонун лойиҳасига таклиф бериш техникаси тўғрисида“ мавзуларда фикр-мулоҳазалар тингланиши кутилмоқда. Дастур сўнггида Парламент аъзолари билан баҳс-мунозаралар олиб борилиши кўзда тутилган.

You may also like

Comments are closed.