Мақолалар

Судлар фаолиятини рақамлаштириш билан боғлиқ вазифалар

2020 йил 03 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан “Суд хокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 4818-сон Қарори имзоланди.
Мазкур қарор билан:

  1. Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатиладиган интерактив электрон хизматлар турларини кенгайтириш;
  2. Ҳар бир мурожаатни кўриб чиқиш жараёнини онлайн кузатиб борилишини таъминлаш;
  3. Суд биноларида интерактив хизматлардан эркин фойдаланиш имкониятини яратиш, судларда одил судловни амалга ошириш учун зарур бўлган маълумотларнинг тезкорлик билан олинишини таъминлаш учун вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар билан электрон маълумотлар алмашинувини янада кенгайтириш;
  4. Махсус ахборот дастурларини жорий этиш орқали судьялар ҳамжамияти органлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш;
  5. Суд мажлисларида масофадан туриб, жумладан, мобиль қурилмалар ва электрон ҳамкорликнинг бошқа шакллари орқали иштирок этиш имкониятларини кенгайтириш, шунингдек, иш бўйича тарафлар учун суд қарорларини онлайн тарзда олиш имкониятини яратиш;
  6. Суднинг ахборот тизимлари, маълумотлар базалари ва бошқа дастурий маҳсулотлари ахборот ва киберҳавфсизлигини таъминлаш, хизмат ахборотлари ва маълумотларини комплекс ҳимоя қилиш бйича чораларни кучайтириш каби вазифалар суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштиришнинг кейинги босқичдаги вазифалари этиб белгиланди.
    Қарорда белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши суд органларининг чинакам адолат қўрғони, фуқаролар қонуний ҳақ-ҳуқуқларининг ҳимоячисига айланишига хизмат қилиб, халқнинг суд тизимидан рози бўлишига замин яратади.

Жиноят ишлари бўйича
Хўжайли тумани судининг раиси: И.Алланиязов

You may also like

Comments are closed.