Янгиликлар

Берунийдаги ютуқлар. Мева-сабзовот ва полиз экинларини етиштириш ва экспорт

2019 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомида, туманларни тармоқлар бўйича ихтисослаштиришга алоҳида эътибор берган эди. Берилган вазифалар юзасидан барча имкониятларни ишга солган ҳолда Беруний туманини мева-сабзавотчиликка йўналтириш, кластер ташкил қилиниши бўйича самарали йўл харитаси ишлаб чиқилди.

2019-2020 йиллар давомида туманда мавжуд 460 гектар боғларга қўшимча равишда, 250 гектар янгидан интенсив усулда боғ ташкил қилинди. Экспортбоп мева кўчатлари Самарқанд вилоятидан олиб келиб экилди.

Боғ қатор ораларига полиз ва сабзавот маҳсулотларини етиштириш борасида ҳам сезиларли ишлар амалга оширилди. “Саркопли Халимахон” фермер ҳўжалиги Беруний туманида мева-сабзавот кластери бўлиб, 85 гектар ер майдонининг 40 гектарида турли ҳилдаги мевалар етиштирилади. 2020 йилда 15 та фермер ҳўжаликлари билан шартнома тузилган. Кластер таркибида “SHOBBOZ TELEKOM” МЧЖ мева-сабзавот маҳсулотларини қуритиш ва қайта ишлашни ташкил этишга мўлжалланган бўлиб, лойиҳа қиймати 450 млн сўмни ташкил қилиб, йиллик қуввати 21 тонна қуритишга мўлжалланган, 54 минг АҚШ долларидаги маҳсулотлар экспортини амалга оширишни режалаштирган. Туманда ташкил қилинган кичик саноат зонасида Наманган вилоятидан келтирилган қуритиш ускунасининг ишга тушиши билан тумандаги, 10 нафар ишсиз ёшларнинг бандлиги таъминланди. Мавсумда ишчилар сони 30 тагача етиши белгиланган.

Беруний тумани бўйича яна бир муҳим маълумот:

Шу йилнинг ўзида тумандаги “Хаджибаев Жасур Ахматбаевич” ФХ томонидан 518,6 минг доллари миқдорида мева-сабзавот маҳсулотлари, “Кенжаев Музаффар 2020” ФХ томонидан 113,7 минг доллари миқдорида мева-сабзавот маҳсулотлари, ЯТТ “Джумамуратов Умрбек Махсудович” томонидан 15,4 минг доллари миқдорида мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти амалга оширилди.

Бу борадаги ишлар туманда давом этмоқда.

Тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.

You may also like

Comments are closed.