Янгиликлар

14-сентябрден 2635 мектеп өз жумысын баслайды

Усы жылдыӊ 7-сентябрь күнинен баслап ашылатуғын мектеплерди қосып есаплағанда, 14-сентябрде жәми 2635 мектеплер өз жумысын баслайды. Бул ҳаққында Халық билимлендириӯ министрлиги хабар бермекте:
“Аввал хабар берилганидек Республикадаги қолган мактаблар октябрь ойига қадар индивидуал тарзда жойлардаги ҳақиқий ҳолат ҳамда соғлиқни сақлаш тизими хулосаларига мувофиқ фақатгина Маҳаллий Кенгаш депутатлари рухсатидан сўнг қабул қилинади.
Бундай қарор ҳудуддаги эпидемиологик вазият, ўқитувчиларда аниқланган коронавирус кўрсаткичи, ҳудуддаги соғлиқни сақлаш тизимининг вазиятга тайёрлигидан келиб чиқиб қабул қилинади.
Бунда ҳар ҳар бир ҳудуд индивидуал тарзда ёндашаётганлигини ҳам алоҳида қайд этиш мумкин. Айтайлик, Навоий вилоятидаги баъзи мактабларда дастлабки ҳафталарда асосан бошланғич синф ўқувчилари анъанавий таълим шаклига жалб қилинмоқда, бошқа вилоятларда эса мактабнинг ҳар бир синфи турли вақтда ва навбатда ўқишни ташкил қилмоқда.
Ҳар бир вилоят ва туман кесимида фаолияти тикланаётган мактаблар тўғрисидаги маълумотлар тегишлилиги бўйича ҳокимликлар ва туман халқ таълими бўлимлари расмий интернет тармоқларида эълон қилиниши белгиланган. Шу билан биргаликда, мактаблар синф раҳбарлари орқали ота-оналарни хабардор қиладилар.
Эслатиб ўтамиз, мактаби фаолиятини тикламаган ўқувчиларнинг таълим олиши «Онлайн-мактаб» лойиҳаси доирасидаги телевизион дарслар орқали таъминланади.
Онлайн мактаб лойиҳаси доирасида дарслар жадвали кунлик равишда эълон қилиб борилади”, делинбекте хабарда.

You may also like

Comments are closed.