Янгиликлар

Фуқаро мурожаати қаноатлантирилди ва суд қарори ҳам бажарилди

Жорий йилнинг 10 июль куни фуқаро И.Юсупов суд қарорига кўра унинг фойдасига ундирилиши белгиланган 122 млн. 293 минг сўм ундирилмаётганлигидан норози бўлиб Мажбурий ижро бюросининг “Ишонч телефони”га мурожаат қилади ва бошқарма томонидан шу куннинг ўзида мазкур мурожаат юзасидан тегишли ҳаракатлар бошланади.
Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Беруний туманлараро судининг ҳал қилув қарорига кўра, қарздорлар Беруний тумани ҳокимлиги ва “FAYZLI QURILISH BIZNES” МЧЖдан солидар тартибида ундирувчи И.Юсуповнинг фойдасига моддий зарари учун 122 млн. 293 минг сўм компенсация пули ундириш ҳамда қарздор Беруний тумани ҳокимлигига туман ҳокимлиги захирасидаги ердан ундирувчининг олиб қўйилган ер майдони ўрнига янги дўкон иморати қуриш учун ер майдон ажратиш мажбурияти юклатиш тўғрисидаги ижро варақаси Бюронинг Беруний туман бўлими иш юритувига келиб тушган ижро иши юритуви қўзғатилган.
Мажбурий ижро ҳаракатлари даврида, туман ҳокимлиги томонидан Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкалари олиб қўйилиши муносабати билан нотурар жой биноси бузилишга тушган фуқаро И.Юсуповга янгидан иморат қуриш учун ер участкаси ажратиб бериш тўғрисидаги далолатномасига асосан компенсация тариқасида янги бино қуриши учун “Шоббоз” ОФЙ ҳудудидаги янгидан қурилаётган “Шоббоз деҳқон бозори”га туташ худудининг туман ҳокимлиги захирасидаги ер майдонидан 110,0 кв.метр ер участкаси ажратиб берилган, ва бу бўлим давлат ижрочиси томонидан 19.06.2020 йилда тузилган далолатнома ҳамда ундирувчининг 19.06.2020 йилдаги тил хати билан ўз тасдиғини топган.
Шунингдек, ундирувчи И.Юсуповнинг номига АТБ “Қишлоққурилишбанк” Беруний филиалидан очилган пластик картасига 122 млн. 308,6 минг сўм пул маблағи тўлиқ келиб тушганлигини ўз тилхати билан тасдиқлаган.
Натижада, фуқаронинг мурожаати тўлиқ қаноатлантирилди ва ижро ҳужжати талаблари амалда бажарилганлиги сабабли, ижро иши юритуви Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 41-моддаси
1-қисми 1-бандига асосан 11.08.2020 йилда тамомланди.

You may also like

Comments are closed.