Янгиликлар

Давлат активларини бошқариш агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси ҳусусийлаштирилиши режалаштирилаётган объектлар рўйхатини тақдим қилади

Жорий йилда ҳудудий бошқарма томонидан Қорақалпоғистон Республикаси шаҳар ва туманларида жойлашган 52 та фойдаланилмай бўш турган давлат объектлари ва Ўзпахтасаноат АЖнинг 9 та корхоналаридаги улушлари ва 17 та мулкий мажмуалар ва бино-иншоотларини ҳусусийлаштириш бўйича дастур ишлаб чиқилмоқда. Мазкур объектларни тадбиркорларнинг сотиб олиш ва объектга киритадиган инвестициялари ҳамда ташкил қилинадиган иш ўринлари бўйича аниқ таклифларини аукцион савдоларининг бошланғич шартлари сифатида белгилаган ҳолда электрон аукцион савдоларига чиқариш режалаштирилган.
Шундан келиб чиқиб, мазкур объектларни сотиб олиш бўйича аниқ таклифларингизни тақдим қилишингизни сўраймиз.
Сизнинг таклифларингиз албатта инобатга олинади !

Таклифларингизни:
https://davaktiv.uz/uz/rkk расмий сайти,
t.me/QR_Davaktiv_uz телеграмм канали,
qqr@davaktiv.uz, konkurentsiya@exat.uz электрон почта орқали
ҳудудий бошқармага тўғридан-тўғри йўллашингиз мумкин.

ЎЗПАХТАСАНОАТ АЖнинг СОТИЛАДИГАН УЛУШЛАР ВААКТИВЛАР РЎЙХАТИ !
СОТИЛАДИГАН ДАВЛАТ МУЛКИ ОБЪЕКТЛАРИ РЎЙХАТИ !

Ҳурматли тадбиркорлар!
Ўз бизнесингизни давлат активларидан фойдаланишдан бошланг!

Маълумот учун:
Манзил: Нукус шахри, А.Темур кўчаси 112-а уй
Телефонлар: (61) 222-02-75, (61)-222-03-00 (61)-222-03-01
Электрон почта: konkurentsiya@exat.uz
Сайт: www.davaktiv.uz
Telegram: t.me/QR_Davaktiv_uz

You may also like

Comments are closed.