Янгиликлар

“Миллий тикланиш”: тумандаги ёш оилалар ўртасида ижтимоий сўровнома ўтказмоқда

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Тўрткўл тумани Кенгаши ташаббуси билан тумандаги ёш оилалар ўртасида оиладаги ҳолат, муаммо ва таклифларини ўрганиш мақсадида ижтимоий сўров ўтказмоқда. Ижтимоий сўровни ўтказишда Халқ депутатлари туман Кенгашидаги туман партия ташкилотининг депутатлик гуруҳи аъзолари, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси ҳузуридаги Ёшлар Парламенти аъзоси Акмал Сражатдиновлар яқиндан ёрдам бериб келмоқда.

Ижтимоий сўровномани ўтказишдан асосий мақсад, ёш оилаларнинг шароитини ўрганиш, мавжуд муаммо ва уларни бартараф этишга қаратилган чораларни ва таклифларини аниқлаш, ёшлар ўртасида ажримлар сабабини ўрганиш ва уларни камайтириш учун зарур чораларни қўллашга қаратилган.

Қисқа вақт ичида туман партия ташкилоти томонидан ташкил этилган ижтимоий сўровида 500 тадан ортиқ оила фаол иштирок этиб, ўзларининг фикр ва таклифларини билдирдилар.

Шулардан келиб чиқиб, партия ташкилоти ҳамда депутатлик гуруҳи томонидан атрофлича ўрганилиши, керакли тавсиялар ва таклифлар киритилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси эса ўз навбатида мамлакатимизнинг барча оилаларига мустаҳкам соғлик ва фаровон ҳаёт тилаб қолади.

You may also like

Comments are closed.