Янгиликлар

Тўрткўллик тадбиркор, 300 дона қоракўл (сур) терисини Астрахань шаҳрига экспорт қилди


Тўрткўллик тадбиркор, “Тўрткўлли Дастонбек” фермер хўжалиги раҳбари Э.Рахимов ўзининг фермер хўжалигида етиштирган 300 дона қоракўл (сур) терисини Россия Федерациясидаги Астрахань шаҳрига экспорт қилди.

Тадбиркорнинг асосий мақсади фақатгина бизнинг ҳудудимизда етишадиган дунёга машҳур бўлган қоракўл (сур) тери экспортини ривожлантиришдан иборат эди.

  • Чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжалигини очиб, иш бошлаганимга бир йилдан ошди. Хўжалигимизда 300дан ошиқ майда шохли қорамоллар мавжуд бўлиб, жорий 2020 йил даври учун Қорақалпоғистон Республикасида биринчилардан бўлиб, пандемия даврида қоракўл терисини экспорт қилишга муваффақ бўлдик. Келажакда чорвачиликни кенгайтириб, юртимизнинг бебаҳо ва ноёб маҳсулотини янада кўплаб давлатларга экспорт қилишни ният қилганман, дейди фермер Э.Рахимов.
    Албатта, ҳар қандай ишни бошлаган вақтда ўзига яраша қийинчиликлари бўлади. Бу қийинчиликларни ўзига дарс деб билган тадбиркор масъулиятли вазифани уддалаганидан, мақсади сари илк қадамнинг самарали кечганидан хурсанд.
    Зеро, бу кичик ютуқ катта марраларни забт этишга замин яратади. Тўрткўл тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

You may also like

Comments are closed.