Янгиликлар

НУКУС ГАРНИЗОНИ МАЪНАВИЯТ ВА МАЪРИФАТ МАРКАЗИДА «QR-BOOK» ЭЛЕКТРОН КИТОБ ЖАВОНИ ЯРАТИЛДИ

Китобдан яхшироқ дўст йўқ жаҳонда

Ғамхўринг бўлгай у ғамгин замонда.

У билан қол танҳо ҳеч бермас озор,

Жонингга юз роҳат беради такрор.

                                                 Абдурахмон Жомий

Замонлар ошса ҳамки, ўз асарлари билан қалбларни маънавият булоғи билан суғориб келаётган Жомий ҳазратлари ўз шеърида китобни инсоннинг энг яқин дўсти дея, эътироф этади. Дарвоқе, китоб ўқиган инсоннинг тафаккури чархланиб, фикрлаш доираси ҳам кенгайиб бораверади.

Давлатимиз раҳбари томонидан ёшларизнинг комил инсон бўлиб вояга етишида илгари сурган 5 та муҳим ташаббуси доирасида инсон камолотида китобнинг аҳамиятига алоҳида урғу берилиб, ёшлар орасида китоб ўқишга бўлган қизиқишларини ошириш ва китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида самарали ишлар олиб борилмоқда.

Шимоли-ғарбий ҳарбий округнинг Нукус гарнизони Маънавият ва маърифат марказида «Qr-book» тизимида ишловчи электрон китоб жавони стендларининг ўрнатилиши ҳам замонавий йўл билан ёшларда китобга бўлган қизиқишни ошириш ва интернет имкониятларидан мақсадли ва кенгроқ фойдаланишни ўргатади.

Ўзбек, жаҳон ва қорақалпоқ адабиётининг ёрқин намоёндаларининг асарлари ўрин олган мазкур электрон китоб жавонидан бугунги кунда ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзолари қизиқиш билан фойдаланишга киришди.

– “Мобил қурилма орқали жавондаги исталган китобнинг “QR-kod”ини юклаб олиш имконини берадиган “Qr-book” электрон китоб жавонидан Зулфияхоним шеърларини юклаб олдим” – дейди майор Қобилжон Абдуқаҳҳоровнинг турмуш ўртоғи Қундузой Каримова. – “Бундай қулайликлар вақтимизни тежаб, мароқли китоб ўқишимиз учун имконият яратади”.

Ташкилотчилар томонидан электрон кутубхонанинг жавонлари келгусида энг сара асарлар билан тўлдириб борилиши режалаштирилган.

Шимоли-ғарбий ҳарбий округ матбуот хизмати

You may also like

Comments are closed.