Янгиликлар

Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгесида бўш қолган депутатлик ўринлари учун сайлов натижаси эълон қилинди

20 сентябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида бўш қолган бешта депутатлик ўринлари учун қайта сайлов жараёнлари бўлиб ўтди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг бўшаб қолган депутатлик ўринларига бўлиб ўтган сайловда натижаси эълон қилинди.

Унга кўра, бешта партия биттадан сайлов округида ғолиб чиққан.

Нукус шаҳри бўйича сайловларда «Адолат» СДП номзоди Айимбетова Гүлхатша Аймановна ғалаба қозонган.

Элликқалъа тумани бўйича сайловларда ЎзЛиДеП вакили Отемуратов Байрамбай Пердебаевич ғолиб бўлган.

Беруний тумани бўйича сайловларда ЎзХДП вакили Реимбаев Адилбек Рузимухаммадович, Қўнғирот тумани бўйича сайловларда «Миллий тикланиш» партиясидан номзод бўлган Айтжанов Пахратдин Юлдашевич, Қораўзак тумани бўйича сайловларда Экопартия номзоди Камалов Мурат Қаллибекович ғолиб чиққан.

Август ойи охирида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида 65 нафар депутатлик ўрнидан 5таси бўшаб қолгани хабар қилинганди.

kun.uz

You may also like

Comments are closed.