Мақолалар

«Вояга етмаган бола фирибгардан алданиб қолди.»

Жиноят ишлари бўйича Нукус шаҳар судининг 2020 йил 09 июль кунги ҳукмига кўра, Д.И 2019 йил 20 сентябрь куни соат 20:30 ларда Нукус шаҳри, Т.Қаипбергенов кўчасида жойлашган «Савицкий» музейи олдида вояга етмаган, 10.01.2003 йил туғилган Д.Ага «велосипедингни ижарага бериб тур, айланиб келаман, ижара пулини келгач хисоблашаман» деб алдаб, унинг ишончига кириб, бир дона бозор баҳоси 1.200.000 (бир миллион икки юз минг) сўмлик «ROAD RENNER» русумли велосипедини олиб кетиб, шу пайтгача велосипедини қайтариб олиб келиб бермасдан, вояга етмаган Д.Ага 1.200.000 (бир миллион икки юз минг) сўмлик зарар етказган.
Суд томонидан мазкур жиноят иши суд мажлисида атрофлича кўриб чиқилиб, судланувчи, жабрланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатмалари эшитилиб, жиноят иши ҳужжатлари ўрганиб чиқилиб, Д.И нинг содир қилган жиноят ўз исботини топди.
Суд, судланувчи Д.И га жазо тайинлаганда, жиноятнинг холатини ва хавфлилик даражасини (унинг содир қилган қилмиши Жиноят кодекси 15-моддасига асосан унча оғир бўлмаган жиноятлар туркумига кириши), қилмишнинг сабабли ва оқибатларина (келтирилган моддий зарарнинг қисман қопланганлиги), судланувчининг шахси (муқаддам судланмаган, талаба эканлигини) эътиборга олади, жазони енгиллаштирувчи холатлар айбига тўлиқ иқрор бўлиб, қилмишидан чинг кўнгилдан пушаймон экани, жабрланувчидан кечирим сўрагани, айбини оғирлаштирувчи ҳолат сифатида жиноятни ғараз ва бошқа паст ниятларда содир қилганлиги эътиборга олиб, унинг содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини эътиборга олиб кўрсатилган холатлар судланувчи Д.И томонидан содир қилинган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи ҳолатларни ташкил қилмайди деб топиб, унга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми билан 1 (бир) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Жиноят ишлари бўйича Нукус
шаҳар суди судьяси И.Калниязов

You may also like

Comments are closed.