Мақолалар

Хусусий ветеринария фаолияти билан кимлар шуғулланишга ҳақли?

Ветеринария фаолияти, Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 23-майдаги “Ветеринария фаолиятини лицензиялаш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги 328-сон қарори билан тасдиқланган низомга кўра лицензияланади.

Ветеринария мутахассислигига эга бўлсангиз, ушбу соҳада тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишни ўйлаб кўринг, чунки бу йўланишда тадбиркорликни амалга оширишда, Сизда имкон бор.

Ўзбекистон Республикасининг “Ветеринария тўғрисида”ги қонунига кўра, тадбироклик субъектлари ҳисобланмиш юридик ва жисмоний шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ хусусий ветеринария фаолиятини амалга оширишлари мумкин.
Бунда, юридик шахс штатида олий ёки ўрта ветеринария маълумотли ходимнинг бўлиши ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахснинг олий ёки ўрта махсус ветеринария маълумотига эга бўлишлари керак.

Жорий йил Президентимиз томонидан 2020-йил 24-август куни имзоланган ПФ-6044-сонли Фармони асосида, хусусий ветеринария соҳасида тадбиркорликни бошлаш ва юритишда лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар соддалаштирилди.

Жумладан, 2021-йил 01-январьдан ветеринария даволаш-профилактика ишлари учун лицензия олиш бекор қилинади.

Бунда, ветеринария соҳасидаги (мутахассислиги) таълим муассасасини (олий, ўрта-махсус касбий таълим) битирган жисмоний шахсларга ушбу фаолият билан хабардор қилиш тартибида шуғулланишга рухсат берилади.

Шунингдек, ветеринария даволаш-профилактика ишлари билан шуғулланиш учун тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказиш мажбурийлиги бекор қилинади.

Мазкур фаолият ўзини ўзи банд қилган фуқароларга вақтинчалик меҳнат гувоҳномалари бериладиган фаолият (хизматлар, ишлар) турлари рўйхатига қўшилади.

Ушбу фаолият билан шуғулланадиган шахслар белгиланган тартибда давлат ветеринария хизмати томонидан юритиладиган реестрда қайд этилиб, тегишли мажбуриятлар олган ҳолда фаолият юритиши мумкин бўлади.

Тахиатош тумани
Давлат хизматлари марказининг
ходими А.Оразимбетов

You may also like

Comments are closed.