Янгиликлар

Аёллар ва ёшлар масаласида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Тахиатошда ўрганиш ишлари олиб борилди

Ўзбекистон “Миллий тикланиш“ демократик партияси Тахиатош туман Кенгаши раиси З.Тажихожаева, Тахиатош туман ИИБ раҳбари Ж.Камалов, Тахиатош туман Адлия бўлими бош мутахассиси Б.Икметуллаев ва Халқ депутатлари Тахиатош туман Кенгаши депутати Н.Мамедовлар 8 октябр кунги Мухтарам Президентимиз томонидан аёллар ва ёшлар масаласида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида “Сарайкул“ ОФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи ижтимоий кўмакка мухтож оилалар, хотин-қизлар ва ёшлар муаммоларини аниқлаб, касб-ҳунарга ўргатиш, бандилигини таъминлаш, моддий-маънавий, психологик ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ишларини олиб боришди.

Ўрганиш натижаларига кўра бандлиги таъминланган уй ёнида теплитса қурилган 3 та ёш “Ёшлар Темир дафтаридан“ олиниши ва секторга мурожаат қилинадиган бўлди.

You may also like

Comments are closed.