Янгиликлар

ОТМларда анъанавий таълимга қайтиш имкониятлари ўрганиб чиқилмоқда

ОТМларда анъанавий таълимга қайтиш имконияти кўриб чиқилади. Бу ҳақда бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев бошчилигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида сўз борган.

Kun.uz манбасининг хабар беришича, 17 октябрь куни бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев бошчилигида таълим масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтган. Унда ОТМларда анъанавий дарсларга қайтиш масаласи ҳам муҳокама қилинган.

Маълумотга кўра, видеоселекторда олий таълим муассасаларида анъанавий таълимга қайтиш имкониятларини кўриб чиқиш, сўровномалар ўтказиш, санитария-эпидемиология талабларига мос тарзда ОТМларнинг анъанавий таълимга қайтиш имкониятларини баҳолаш топшириғи берилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда ОТМларда ўқишни қайси шаклда олиб бориш масаласи кўриб чиқилаётганини айтганди

Лекин анъанавий таълимга қайтилиши билан кўп сонли талабаларнинг пойтахтга қайтиши ижтимоий масофа сақлаш имкониятини камайтириши, талабаларни ётоқхоналарга жойлаштириш муаммолари борлиги ҳақида ҳам маълумот берилганди.

You may also like

Comments are closed.