Янгиликлар

БЕРУНИЙДА ИННОВАЦИОН КЛИНИКА ОЧИЛДИ. УНИНГ АФЗАЛЛИГИ НИМАДА?

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. М. Мирзиёевнинг 2018 йил 15-16 ноябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомида ўтказилган мажлис баёнига асосан, 2019 йилда Беруний туманида лойиҳа қиймати 11 млрд. сўм бўлган хусусий офтальмология ва диагностика маркази ташкил этиш белгиланганди.
Яқинда ана шу марказ очилиш маросими ўтказилди. Янги клиниканинг очилиш маросимини туманимиз ҳокими А. Сапарбаев ўзининг табрик нутқи билан бошлади. Шундан сўнг ДМС клиника таъсисчиси, Ўзбекистонда ҳизмат кўрсатган тиббиёт ходими З. Максудова ташриф буюрган меҳмонларга клиника афзалликлари ва янги имкониятлари хусусида батафсил гапирди.
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири И. Абдураҳмонов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари Ю. Казбеков, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири А. Хамраев, нуроний Рейимбой Қурбанбаевлар тадбирда сўзга чиқишиб, янги тиббиёт муассасининг одамлар соғлом турмушидаги беқиёс аҳамияти ва ўрнига тўхталишди ҳамда бу мамлакатиимиз Президенти раҳманамолигидаги давлат сиёсатининг ижобий натижаси эканлигига урғу беришди.
Клиникада телемедицина маркази ҳам ташкил қилинган. Бу ерда эндиликда аҳолининг узоғини яқин қилган ҳолда чет эл малакали шифокорлари билан ҳамкорликда тажриба алмашиш ишлари олиб борилади. Ўрнатилган технологик ускуналар АҚШ, Япония ва Германия давлатларидан келтирилган.
Бу ҳақда журналист Лола Хўжаниёзова хабар бермоқда.

You may also like

Comments are closed.