Янгиликлар

Қорақалпоғистон Республикаси Экология қўмитаси ходими Улбосын Мирзаназарова халқаро танлов ғолиби бўлди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти республика “Маънавият ва маърифат” маркази билан ҳамкорликда “Қадринг баланд бўлсин, она тилим!” шиори остида ҳалқаро танлови эълон қилинган эди.

Қорақалпоғистон Республикаси Экология қўмитаси раисининг давлат тили бўйича маслаҳатчиси Улбосын Мирзаназарова мазкур халқаро миқёсдаги танловнинг 2-ўрин соҳиби бўлди.

Қорақалпоғистон Республикаси Экология қўмитаси сайтимиз билан мунтазам ҳамкорлик қилиб келмоқда. Улбосын Мирзаназаровани ғолиблик билан қутлаб, келгуси ишларида муваффақиятлар тилаб қоламиз.

You may also like

Comments are closed.