Мақолалар

Фахримсан она тилим!


21 октябрь – ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганига 31 йил тўлиши муносабати билан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг жорий йил 10 апрелдаги “Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида”ги қонунига мувофиқ ушбу йил илк маротаба бутун республикамиз миқёсида ўзбек тили байрами куни кенг нишонланмоқда.
Бошқа давлат идоралари, ташкилотлар қаторида божхона органларида ҳам ўзбек ва қорақалпоқ тилларида тўғри ва тоза, бадиийлик мезонларига амал қилинган ҳолда иш юритилишини таъминлаш, уни луғавий бойитиш, шунингдек божхона ходимларининг нутқ маданиятини янада ривожлантириш борасида қатор чора тадбирлар амалга оширилмоқда.
Бугун Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармасида бошқарма шахсий таркиби ва таниқли давлат арбоблари, маданият ходимлари ва ёзувчилар уюшмаси аъзоларидан Манавият маркази ходими, Ўзбекистонга меҳнати синган маданият ходими, шоир Шарапатдин Аяпов ҳамда Маънавият маркази ходими, Қорақалпоғистон Республикасига меҳнати синган юрист Хожабай Кабуловлар иштирокида “Давлат тилини асраб-авайлаш, нуфузини ошириш, давлат тилида иш юритиш меъзонларига риоя қилиш” мавзусида тадбир ўтказилди.
Тадбирни бошқарманинг кадрлар бўлими бошлиғи Р.Бекмурзаев очиб бериб, 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни билан барча шахсий таркиб ва меҳмонларни табриклади. Божхона органларида тилимизнинг софлигини сақлаб қолиш, уни луғавий бойитиш бўйича амалга оширилаётган ишларга батафсил тўхталиб ўтди.
Тадбирда сўзга чиққан шоир Шарапатдин Аяпов ўзбек тилининг ривожланиш тарихи, қардош саналган ўзбек ва қароқалпоқ тилларининг ўхшашлик жиҳатлари, ўзбек тилининг покиза қўлланилишига қаратилаётган эътибор, бошқа тиллардан кириб келаётган атама сўзларга батафсил тўхталиб ўтди.
Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасига меҳнати синган юрист Хожабай Кабулов сўзга чиқиб, давлат тилида иш юритилиши меъзонларига қатъий амал қилиниши, ходимларнинг давлат тилида иш юритилиши юзасидан доимий равишда ўз малака ва кўникмаларини ошириб бориш бўйича, шунингдек, ўзбек тилининг давлат тили сифатида нуфузининг янада оширишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида божхона ходимлари билан фикр алмашишди.
Тадбир давомида, ўзбек тилида ижод қилиб, тилимиз равнақига катта ҳисса қўшган буюк адиблар, шоир-у уламолар хотиралари ёд этилди.
Маданият ходимлари ўз ижод намуналаридан ўқиб бериб, тадбирнинг янада жозибали ўтишига ҳисса қўшишди.
Ўтказилаётган бу каби тадбирлар божхона органларида давлат тилида иш юритилиши меъзонларига қатъий амал қилиниши, ўзбек тилининг давлат тили сифатида нуфузининг янада ошишига хизмат қилади.

You may also like

Comments are closed.