Мақолалар

Муддатидан олдин жазодан озод этилди


2020 йил 20 октябр куни Тўрткўл тумани “Боғёп” МФЙ биносида жиноят ишлари бўйича Тўрткўл туман суди раиси С.Атабаев томонидан очиқ сайёр суд мажлисида Тўрткўл тумани ИИО Пробация гуруҳида жазони ўтаётган фуқароларнинг мурожаатлари кўриб чиқилди.
Суд мурожаатларни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 73-моддаси талабларига асосланган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2016 йил 27 декабрдаги “Жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш ва жазони енгилроғи билан алмаштириш бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги Қарорида раҳбар тушунтиришларига риоя қилган ҳолда маҳкумлар жазо муддатини ўташлари давомида тегишли хулоса чиқариб олишганлиги, тузалиш йўлига ўтганлигини инобатга олиниб,
4 нафар маҳкумни тайинланган жазоларни ўташликдан муддатидан илгари озод қилди.


С.С.Атабаев,
Жиноят ишлари бўйича
Тўрткўл туман суди раиси

You may also like

Comments are closed.